Жамият

Ўзбек дизайнерлари маҳаллий бозорлардан Туркия ва Хитой либосларини сиқиб чиқармоқчи

© JustЎзбек дизайнерлари яратган Just маркасидаги либослар.
Ўзбек дизайнерлари яратган Just маркасидаги либослар. - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Буюк Ипак Йўли” фэшн-шоу ташкилотчилари - ўзбек модаси, бу нафақат, миллий матолардан тикилган либослар, балки, шу йил баҳорда дунё миқёсида урф бўладиган, моданинг энг сўнгги чақириғи талабларига жавоб берадиган кийимлар эканини исботлашга киришдилар.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. 27-28 феврал кунлари Тошкент шаҳрида “Буюк Ипак Йўли” фэшн-шоуси ўтказилиши кутилмоқда. Унда ўзбек дизайнерлари 2016 йил баҳор-ёз мавсуми учун яратган либослар коллекцияларини намойиш этадилар. Маҳаллий брендлар, бу йил, кенг омма учун мўлжалланган либосларга алоҳида урғу беришгани таъкидланмоқда.

Интерьер безаги учун яратилган ўзбек қўғирчоғи. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек қўғирчоқлари: Хиллари учун совға ёхуд интерьер безаги

Ташкилотчиларнинг айтишича, ўзбек дизайнерлари шу кечаю-кундузда масс-маркетга ишлашга тайёрликларини билдиришмоқда. Ва, ҳозирданоқ, пойтахт бозорларидан Хитой ва Туркиядан келтириладиган “оммабоп” либосларни “сиқиб чиқариш” учун ишга киришганлар.
Фэшн-шоуда ҳаётдаги турли вазиятлар учун мўлжалланган 500 дан ортиқ кўринишдаги моделлар намойиш этилиши режалаштирилган.

"Биз Ўзбекистонда юқори мода мавжудлигини, дизайнерларимиз кенг омма учун ҳам либослар яратишларини намойиш қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Ўтказиладиган шоу — ўзига хос тажриба, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яхшигина реклама ҳам. Шуни тан олиш жоизки, бугунги кунда дизайнерларимиз яратаётган либослар Хитой ва Туркия либосларидан қолишмайди. Нарх жиҳатдан эса, анча чўнтакбоплиги харидорларни хурсанд қилади, деган умиддамиз", — деди суҳбатдош.

Режалаштирилган либослар кўргазмасида Family hope, Just, Selfy, Terra Pro, Be trendy сингари маҳаллий брендлар иштирок этади.  Бундан ташқари, Irina Sova, Zuhra, Nadinur, Kamola, Kamali, Camomille, Ali, RаStyle сингари, Модельерлар уюшмаси аъзоси бўлган ёш дизайнерлар ҳам илк маротаба ўз либосларини намойиш этишади.
Кўпчилик харидорлар, “ўзбек брендлари томонидан яратиладиган либослар сифатсиз, улар махсус текширувидан ўтмаган” деб ўйлашади. Аммо, ишонинг, буларнинг барчаси, асоссиз миш-миш. Just ёки Be Trendy бренди остида яратилган либосни харид қилганлар, албатта, яна бу маркага мурожаат қиладилар", — деб изоҳ берди суҳбатдош.

Асосийси, “Буюк Ипак Йўли” фэшн-шоу ташкилотчилари ўз олдиларига буюк мақсадни қўйганлар: улар ўзбек модаси, бу нафақат, миллий матолардан тикилган либослар, балки, дунё миқёсида урф бўладиган, моданинг энг сўнгги чақириғи талабларига жавоб берадиган кийимлар эканини исботламоқчилар ва бу борада уларга улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Янгиликлар лентаси
0