ОАВ: “Ислом Давлати” жангарилари терактлар учун болаларни ёлламоқда

© Wikipedia / VOA"ИД" байроғи.
ИД байроғи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Журналистлар ўтказган суриштирувлар ҳамда ҳарбийлардан олинган маълумотлар, аксарият болалар, тарғиботлар таъсирида, “ИД” жангарилари ортидан эргашаётганини кўрсатмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. “Ислом давлати” уюшмаси жангарилари терактлар ва ҳужумларни амалга ошириш учун вояга етмаган болаларни ёлламоқда, деб хабар қилди CNN телеканали.

Сенатор: “ИД” жангарисининг ўз онасини қатл қилиши - мудҳиш жирканчлик

Журналистлар ўтказган суриштирувлар ҳамда ҳарбийлардан олинган маълумотларга кўра, аксарият болалар, тарғиботлар таъсирида, “ИД” жангарилари ортидан эргашиб, террорчилар измидаги — Сурия ва Ироқ ҳудудларига йўл олмоқда. Жумладан, “ИД” жангарилари томонидан тайёрланиб, оммага эълон қилинган видеолавҳадан сўнг, Ар-Ракка шаҳрида болалар тайёрлов лагери мавжудлиги маълум бўлди. Террорчилар томонидан бу лагер “болаларни жиҳодга тайёрловчи йирик марказ”, сифатида тилга олинган.

“Ислом давлати” суратга олган видеотасвирларда жангарилар сафига бориб қўшилаётган болалар эгнида охори тўкилмаган ҳарбий формаларни кўриш мумкин. Аммо, видеодаги тасвирлар реал воқеликдан тубдан фарқ қилади, деб таъкидланади телеканалда.

Жумладан, Ироқ шимолидаги Арбил шаҳридаги фронтдан ана шундай ёлланма болалар, ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб қочишгани маълум. "Улар (болалар) олдимизга келишганида, жуда ҳам бир ҳароб аҳволда эди. Болалар нуқул жаҳаннамда яшаганликларини таъкидларди", — деди Ироқ Қурдистонидаги кўнгилли аскарлар отряди бошлиғи Азиз Абдулла Ходур.

"Аммо уларнинг баъзи бирлари қуролланган ҳолда келишади – болаларга шаҳид камарлари (портловчи модда) тақилган бўлади. Бундай болаларнинг миясини яхшилаб “тозалашади”, шу боис, улар, фронт чизиғидан ўтишлари билан бизнинг аскарларимизни ўлдиришади", — дейди зобит Хадур, ҳарбийлар нима учун болаларга қарата ўқ очишлари ҳақида гапирар экан. “Агар бундай болаларга қарата ўқ очилмаса, улар бизнинг аскарларимизни ўлдиришади", — изоҳ беради Хадур.

ИД жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
ИД асирлигидаги ўзбек бола Twitter орқали ёрдам сўради

Ана шундай лагердан қочган 12 яшар бола, террорчилар уни камикадзе-террорчиликка “ўқитишгани” ҳақида гапириб берди.  "Бизлар 16та эдик, энг даҳшатлиси, авиазарбалар вақтида, биз ер остига яширинардик. Улар (“ИД” жангарилари) бизларга, авиазарбалар бизни ўлдирмоқчи бўлаётган садоқатсиз америкаликлар томонидан содир этилаётгани ҳақида айтиб, бизни фақат “ИД” яхши кўришини, улар бизга, ҳатто, ота-онамиздан яхшироқ қарашини тинмай такрорлардилар”, — деди ўзини Наср деб чақиришларини хоҳлаган болакай.

Насрнинг сўзларига қараганда, лагердаги энг ёш “аскар” 5 ёшда бўлган. Болаларнинг ҳеч қайси ниҳоятда оғир машғулотлардан озод этилмаган. "Бизга йиғи-сиғи қилишга рухсат берилмасди", — деди болакай.

“ИД” томонидан тарқатилган сўнгги видеолавҳаларни ана шу сингари машғулотлар “натижаси” сифатида қайд этиш мумкин: унда 11 яшар болакай ўз ўлими олдидан сўнгги марта жангарилардан “оқ фотиҳа” олади ва сўнгра, Алеппо шаҳри яқинидаги қишлоққа уюштирилган ҳужум вақтида, портловчи моддаларга тўла юк машинасида ўзини портлатади, деб таъкидлайди телеканал.

Янгиликлар лентаси
0