Спорт

Футзал ОЧ ярим финали: Ўзбекистон - Таиланд

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон - Таиланда ўйин кучли босим остида бошланди. Асосоий вақтда ўйин 2:2 ҳисоб билан якунланди.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон жамоаси ўйинни кучли босим остида бошлади шекилли, ўйин бошида бироз хатоларга йўл қўйилди. Яхшиям дарвозада Рустам Умаров турибди. У бир неча бор жамоадошлари хатоларидан команда шаънини асради.

Иккинчи бўлимнинг 23 дақиқасида Рахматов ҳисобн очди. Голдан жамоа бироз бўшашди шекилли, рақиб шу заҳотиёқ ташаббусни ўз қўлига олиб, тўпни Ўзбекистон дарвозасига йўллади. Жетсада Чудеч ажойиб техника ёрдамида гол уриб ҳисобни тенглаштирди.  

Асосий вақтда ҳисоб 1:1 билан тугади. Қўшимча вақт берилди. 41 дақиқада Таиланд гол урди: Апиват чап қанотдан узатилган тўпни оёғини орқаси билан дарвозага йўллади. Ҳисоб 2:1, Таиланд олдинда.

47 дақиқа дарвозабон ўрнига ўйинга тушган Артур Юнусов таиланд дарвозасига гол уриб ҳисобни тенглаштирди.  Иккала қўимча вақт ҳам тугади, ҳисоб 2:2.

Энди ҳисоб пеналтилар бўйича аниқланадаи.

Пеналтилар бўйича ҳисоб 3:1 ҳисобида белгиланди. Ўзбекистон финалга чиқди.

Янгиликлар лентаси
0