Россиялик амалдорлар Владимир Путинга пора олмаслик ҳақида қасамёд қиладиган бўлди

Oбуна бўлиш
Россия президенти Кремль маъмуриятига амалдорлар учун қасамёд киритилиши масаласини бир ой ичида кўриб чиқишни топширди. Қасамёдни бузган амалдорларга нисбатан интизомий жазо қўлланилиши тахмин қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин, ўз маъмуриятига, порахўрликка қарши кураш доирасида давлат хизматчилари учун қасамёд киритилиши масаласини апрел ойигача ҳал қилишни топширди, деб хабар қилади РИА Новости.

Россия Президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин порахўрлар мол-мулкини тортиб олишни бошлади

Президент матбуот-котиби Дмитрий Песков, журналистлар билан мулоқотда, амалдорлар учун қасамёд масаласи, 26 январ куни ўтказилган порахўрликка қарши кураш комиссияси йиғилиши якунида Владимир Путин томонидан имзоланган топшириқларнинг бир банди эканини айтди.

Қонунга киритиладиган ўзгартиришларга мувофиқ, қасамёдни бузган амалдорларга нисбатан интизомий жазо қўлланилиши тахмин қилинмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0