Дунёда

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия таклиф қилган резолюцияни қабул қилмади

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Фотобанкка ўтишБМТ Хавфсизлик Кенгаши
БМТ Хавфсизлик Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия суверенитети ҳақида Россия таклиф қилган резолюцияни қабул қилишда ҳамжиҳатликка эриша олмади. Сенатор Франц клинцевичнинг фикрига кўра, ушбу қарор вазиятни буткул боши берк кўчага кириб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия суверенитетини сақлаш ҳақидаги  резолюцияни қабул қилмади. Россия таклиф қилган резолюцияга БМТ доимий аъзоларидан олтитаси қарш чиқди, улардан учтаси “вето” ҳуқуқига эга, деб Хабар бермоқда РИА Новости.

 

“Мен ушбу ҳолат Сурия тинчлик музокараларини  мураккаблаштириб, вазиятни буткул боши берк кўчага олиб киришидан хавотирдаман”, — деди журналистларга Федерация Кенгаши Мудофаа ва Хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Франц Клинцевич.

Сенаторнинг сўзларига қараганда АҚШ, Буюк Британия ва Франция ушбу резолюцияни қўллаб қувватламагани —  бу уларнинг НАТО чизиғидан бир қадам ҳам четга чиқишни хохламаганини ва Кенгаш аъзоларининг совуқ уруш давридагидек, “ўзимизники ва бегона” деган тамойилда қарор қабул қилаётганидан дарак беради.

“Резолюцияга қарши чиққанлар ҳеч қандай асосли далиллар келтиришмади. АҚШ, Буюк Британия ва Франция яна бир марта ўзларининг атлантик блокка содиқлигини намойиш қилишди. Бу билан улар Туркиянинг тажовузкорона ҳаракатларини қўллаб-қуватлашди”, — деди сенатор.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала