Дунёда

Арманистон минглаб қизчалардан маҳрум бўлди

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишҚизалоқ.
Қизалоқ. - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирги кунда, Арманистон ва бошқа мамлакатларда селектив аборт(ота-онани туғилажак фарзанд жинси қониқтирмаганда, амалга ошириладиган аборт) “одат” тусига айланиб бормоқда. Арманистон йилига минглаб қизчалардан маҳрум бўляпти.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Фарзанд дунёга келиши – ҳар бир ота-она ҳаётидаги унутилмас кун, десак муболаға қилмаган бўламиз. Аммо Артак қиз фарзандни дунёга келтирган рафиқасини туғруқхонадан кутиб олиш учун соқоли ўсган бир алфозда йўлга чиқди. Соқол ўстириш ҳозир “урф” бўлгани учунмас, йўқ. Шунчаки, бир ой олдин хотини ўғилмас, қиз туғишидан хабар топганидан бери, ўзига қарашга ҳафсаласи ўлди…
БМТ Демографик фонди ўтказган тадқиқот натижалари, шуни кўрсатдики, Арманистон 2060 йилга келиб 90 минг нафар қизчалардан – бўлажак оналардан, маҳрум бўлиши мумкин.

Ҳозирда мамлакат ҳукуматида селектив абортни қонунан таъқиқлаш борасида музокаралар олиб борилмоқда.
Сўнгги беш йил мобайнида, Арманистонда янги туғилаёган ҳар 100 нафар қиз фарзандга/114 нафар ўғил бола тўғри келмоқда. Жаҳонда эса ушбу кўрсаткич 107/103ни ташкил қилади.

Бу ҳолат, соғлиқ муҳофазаси учун масъул амалдорларнинг ташвиш чека бошлашларига сабаб бўлди.
Айтиб ўтиш жоизки, бўлажак онанинг турмуш ўртоғи ёки қайнонаси "шундай бўлишини хоҳлагани” учунгина кўплаб қизалоқлар туғилиш, яшаш ва атрофдагиларга қувонч улашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишмоқда. 
Бўлажак она ўзига ўтказилаётган босим туфайли, жумладан, қиз фарзанд туғилишини турмуш ўртоғи “шармандалик”, деб ҳисоблагани учун, ўз фарзандидан воз кечишга мажбур бўляпти.
Бу мамлакатда, қадимдан қолган яна бир анъанага мавжуд – аёл, то ўғил туғиб бермагунига қадар туғишга мажбур.
Ҳозир эса, мамлакатда қизлар туғилмай қўйди. Нега, дейсизми? Чунки, улардан бир неча дақиқа ичида қутулиш мумкин бўлиб қолди.
Қолаверса, кўплаб арман эркаклари онгида, биринчи фарзанд, албатта, ўғил бўлиши керак, деган фикр қаттиқ ўрнашиб қолган.
Бу жуда ғалати. Туғилажак фарзанд жинсини белгилаш ўзимизга боғлиқ бўлганида эди…
Арман эркакларининг фикрича, ҳақиқий арман эркаги дарахт экиши, ўғилни вояга етказиши ҳамда уй қуриши лозим.
Арманистондаги энг долзарб муаммо ҳақида интернетдаги мақолларни бирма-бир қараб чиқар эканман, одамни чўчитадиган бир изоҳга кўзим тушди. Бир йўловчидан фарзанди ўғил ёки қиз бўлишини хоҳлаши ҳақида сўрашганида, у: “Ўғил. Қизим мени боқиб олиши учун ўз эридан қанча пул ўғирлаши керак”, деб жавоб қайтарган.

Ҳиндистонда мактабдаги таҳсил пул туради. Шу боис, уддабурро ота-оналар пулларини ўғиллари учун асраб қўйишаркан. Уларнинг фикрича, ўғиллар қизлардан кўра “фойдалироқ”. Бу ўлкада, ота-она билан бирга яшайдиган қизларни “парайа дхан”, яъни, “ўзганинг бойлиги” деб чақиришади.

Энг ачинарлиси, Арманистонда эркаклар шу даражада ялқовлашиб кетганки, ҳатто, ўрта ёшдагилари ҳам, қўл қовуштириб ўтиришни маъқул кўради – бор умиди ўғилларидан бўлса керакда!
Миллат фожиаси эмасми бу?
Ўтказилган тадқиқотлар натижасидан маълум бўлишича, сўнгги йиллар ичида Озарбайжонда ҳар 100 қиз болага/114 нафар ўғил, Грузияда ҳар 100 қиз болага/113 нафар ўғил, Арманистонда эса ҳар 100 нафар қиз болага/114 ўғил бола тўғри келмоқда. Уч мамлакат ҳам селектив абортни хуш кўрувчи давлатлар ўнталигидан ўрин олган.
Энг қизиғи, сўров ўтказилганда, Арманистонда ҳар учинчи йўловчи, селектив абортни ваҳшийлик, деб ҳисоблашини таъкидлаган. Аммо статистика, уларнинг дилидаги тилидаги билан келишмаслигини яққол кўрсатиб турибди.

Миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, 2015-йилда Арманистонда 19 611 қизалоқ ва 22 204 ўғил бола (2014-йилда — 20 162 қиз ва 22 869 ўғил бола) туғилган.

Айтганча, хитойликлар ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ўғил болалар қизлардан 1% га кўп бўлиши, мамлакатда криминал даражасини 4 % га оширар экан.

Арманистон ҳукумати, қиз бола туғиладиган оилаларни қўллаб-қувватлаши керак чоғи, акс ҳолда, тез орада ўнглаб бўлмас ҳодисалар рўй бериши турган гап.
Ўз вақтида, икки нафар қиз фарзандга эга Арманистон Бош вазири Овик Абрамян мамлакатда авж олаётган селектив абортдан бекорга ташвиш тортмаган кўринади…
Албатта, арман эркакларининг ўғил фарзандга бўлган муҳаббатини тушуниш мумкин. Ахир улар бўлажак аскар ва ҳоказо. Аммо шу аскарга ҳам, улар ҳақида қайғурадиган ёр, фарзанд, опа-сингил керак. Мамлакатда аёллар танқислиги эса эркакларни аёлларга бой давлатларга миграция қилишга мажбур этишини-ку, гапирмаса ҳам бўлади…

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала