Дамашқда террорчиларнинг шериклари ушланди

© REUTERSХомсдаги терактда 46 киши қурбон бўлди
Хомсдаги терактда 46 киши қурбон бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Суриянинг Хомс ва Дамашқ шаҳарларида бўлиб ўтган терактларда 126 киши қурбон бўлди, юзлаб фуқаролар яраланди. Ушбу терактлар учун жавобгарликни “Ислом давлати” ўз бўйнига олди.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Кеча Суриянинг Дамашқ ва Хомс шаҳарларида теракт уюштирган “Ислом давлати” жангарилари шериклари (координаторлари) қўлга олинди, деб хабар бермоқда РИА Новости, Ливаннинг “Ал-Маядин” телеканали хабарига асосан.

Дамашқнинг Саида Зайнаб даҳасида, террорчилар ҳаракатини йўналтириб турган икки киши қўлга олинди, деб хабар берди Сурия полиция вакили.

“Икки террорчи қўлга олинди, улар худкуш эмас, улар бугун бўлиб ўтган теракт координаторлари”, — деди полиция вакили.

Полиция хабарига кўра, Якшанба куни Дамашқнинг Саида Зайнаб даҳасида уч худкуш террорчи ва бир миналаштирилган автомобил портлаши оқибатида, 80 киши қурбон бўлди 200 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Хомснинг аз-Захра даҳасида, икки худкуш террорчи миналаштирилган автомобилларни портлатиб юбориши натижасида 46 киши қурбон бўлди, 115 киши яраланди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия таклиф қилган резолюцияни қабул қилмади

Россия Давлат Думасида Сурияда бўлиб ўтган терактларни Тинчлик музокараларини бузишга қаратилган фитна, дейишди ва БМТнинг Хавфсизлик Хизмати бунга албатта тегишли баҳо бериши кераклигини таъкидлашди. 

“Ушбу террорчилик актлари тинчлик музокараларини бузишга қаратилган тўғридан-тўғри фитна. Терактларда вазиятни дестабилизация қилишни истаган, Туркия билан ҳамтовоқ, кучлар аралаш бўлиши мумкин”, — деди депутат Аександр Романович.

Эслатиб ўтамиз, жума куни БМТнинг Хавсизлик Кенгаши Россия томонидан таклиф қилинган Сурияда тинчлик ўрнатиш резолюциясини қабул қилмаган эди. Резолюцияни қабул қилишга АҚШ, Буюк Британия ва яна тўрт мамлакат қарши чиққан эди.

Янгиликлар лентаси
0