Бюджет ишчилари ойлик ҳақида SMS орқали маълумот олиши мумкин

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бюджет ишчилари махсус уяли алоқа хизмати орқали ўз маошлари ҳақида маълумот олиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги UzASBO тизимида махсус хизмат ишга тушганини эълон қилди. Бундан буён, бюджет ишчилари ўз ойлик маошлари ҳақидаги маълумотларни SMS хабари орқали билиб олишлари мумкин, дейилган вазирлик саҳифасиги хабарда.

Муассаса маълумотига кўра, янги хизмат 2016 йил февралидан бошлаб ишга тушади. Керакли маълумотларни олиш учун, мижозлар 7878 қисқа номерга қуйидаги хабарни юборишлари керак zp*ССССССС*MM*YYYY

Ушбу хабарда zp – ойлик маош ҳақида маълумот олиш сўрови, ССССССС – ходимнинг UzASBO дастуриаги индивидуал коди, MM – ой, YYYY – йил сонларидир. ССССССС – кодини ҳар бир ходим ўзи ишлаётган ташкилотнинг молия бўлимидан билиб олиши мумкин.

2011 йилда ишга туширилган UzASBO дастурига ҳозирги вақтда 26 минг бюджет ташкилот ва муассасалари уланган. UzASBO дастури банклар билан ҳамкорликни ривожлантириб бормоқда.  Бугунги кунда Халқ банкининг барча бўлимлари, Ипотека банки, Агробанк, Микрокредитбанк, Қишлоққурилишбанки, Ўзсаноатқурилишбанки, Асака банк ва Ипак йўли банки дастур билан ҳамкорлик қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0