Чимёнда қишги экстремал спорт турлари фестивали бошланди

Oбуна бўлиш
26-28 февралда Чимёнда “Чимён-Экстрим 2016” қишги экстремал спорт турлари фестивали бўлиб ўтади. Бу йил фе стивалда 250 қатнашчи ва 1500 томошабин кутилмоқда. Кириш бепул.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бугун 13 – қишги экстремал спорт турлари фестивали “Чимён-Экстреим 2016” бошланади, дейилган фестивалнинг  Facebook тармоғидаги саҳифасида.

Фестивал бутун Ўзбекистондан тоғ чанғичилари ва сноубордчиларни тўплайди. Фестивалнинг биринчи куни тоғ чанғиси ва сноубордчиларнинг “слалом” ёки “паралел слалом” бўйича мусобақаси “12 чашма” клуби йўлакларида бўлиб ўтади.  

Фестивалнинг иккинчи куни экстремал чан-ичиликнинг бордер-кросс, ски-кросс ҳамда big air турлари бщйича мусобақалар “Чимён оромгоҳи” дам олиш масканининг тоғ йўлакларида бўлиб ўтади. Бу йилги фестивалда парапланерчиларнинг намунали чиқиши бўлиши кутилмоқда.

Фестивал Ўзбекистон Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти, Тоғ-экстремал туризм федерацияси, “Чимён оромгоҳи” соғломлаштириш маркази ва “12 чашма” клублари томонидан ташкил қилинган.

Фестивалнинг асосий мақсади бу қишги экстремал спорт турларини ёшлар орасида оммавийлаштиришдир. Фестивалда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортчилар қатнашади. Бу йил умумий  спортчилар сони 250 киши бўлиши кутилмоқда. Спортчилар чиқишларини томоша қилишга 1500 киши келиши кутилмоқда. Кириш бепул.

Янгиликлар лентаси
0