Москвадан Пхукетга учаётган самолёт шошилинч тарзда Тошкентга қўнди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 767 самолёти
Самолет Boeing 767 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Азур-Эйр компаниясининг Москвада – Пхукет йўналишида парвоз қилаётган Боинг 767-300 самолёти, техник носозлик туфайли, 327 йўловчи билан Тошкент аэропортига шошилинч тарзда қўнди.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Москвада – Пхукет йўналишида парвоз қилаётган, Азур-Эйр компаниясининг Боинг 767-300 самолёти, техник носозлик туфайли Тошкент аэропортига шошилинч тарзда қўнди, деб хабар брмоқда РИА Новости, Ғарбий-Сибир округи транспорт  прокуратураси ходими Оксана Горбунованинг сўзларига асосан.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йил 26 феврал куни, маҳаллий вақт билан соат 05:38 да Азур-Эйр компаниясининг Москва – Пхукет йўналишида парвоз қилаётган Боинг 767-300 самолёти, 327 йўловчи билан Тошкента эропортига шошилинч тарзда қўнишга мажбул бўлди. Техник носозлик сабаби — кўрсаткичлар самолёт двигателларидан бирида ёғ босими тушиб кетганини кўрсатган.

Авиакомпания йўловчиларни манзилга икки резерв Боинг 757-300 самолёти ёрдамида еткизишга қарор қилди. Резерв самолётлар маҳаллий вақт билан соат 16:00 да учиши кутилмоқда.   

Горбунованинг сўзларига қараганда, Красноярск транспорт прокуратураси ушбу ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб бормоқда. Текширув парвоз хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва тўхташга мажбур бўлган самолёт йўловчилари ҳуқуқларини сақлаш назорати бўйича олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0