Россия ва Белоруссия жанговор ҳолатда турганини таъкидлади

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин ва Белоруссия раҳбари Александр Лукашенко
Россия президенти Владимир Путин ва Белоруссия раҳбари Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин ва Александр Лукашенко Минскда бўлиб ўтган “Иттифоқ давлати” Олий кенгаши йиғилиши давомида ташқи сиёсат дастурига алоҳида эътибор қаратдилар.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Минскда Россия президенти Владимир Путин ва Белоруссия етакчиси Александр Лукашенко иштирокида Россия ва Белоруссия Иттифоқ давлати Олий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Владимир Путин ва Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Белоруссия президенти Путинни Медведев билан адаштириб қўйди

“Россия Федерацияси ва Белоруссия иқтисодиёти четдан бўлаётган таҳдидлар таъсирига тушиб қолмоқда. Шу боис, бу икки давлат турли соҳаларда ҳамкорликни янада кучайтириши лозим”,  — деди Белоруссия президенти Александр Лукашенко Иттифоқ давлати Олий кенгаши йиғилиши давомида.
Иттифоқ давлати Олий кенгаши йиғилиши давомида, икки давлат раҳбарлари, шунингдек, халқаро ва регионал хавфсизлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.
Александр Лукашенконинг таъкидига қараганда, йиғилиш давомида Белоруссия ва Россия раҳбарлари ўз қўшинларини регионлар бўйича тақсимлаш планини ҳам белгилаб олишган.

"Биз халқаро ва регионал хавфсизлик масалаларига ҳам эътибор қаратдик. Бундан ташқари, Белоруссия ва Россия қўшинларининг регионлардаги ҳаракати борасида аниқ режаларни ишлаб чиқдик. Улар замонавий стандартларга тўлиқ мос келади”, — деди Лукашенко.

"Россия ва Белоруссия Иттифоқ давлати Олий кенгаши йиғилиши давомида мудофаа қурилишларига алоҳида эътибор қаратилади", — деб таъкидлади Александр Лукашенко.

"Ечими топилмаётган ҳарбий-сиёсий инқирозлар, бир қатор давлатларнинг душманлик сиёсатига қайтишлари, сиёсий босим ўтказиш мақсадида санкциялардан ўринли-ўринсиз фойдаланиш ҳолатлари бизни тайёр жанговор ҳолатда туришга мажбур қилмоқда”, — деди Лукашенко.

Шу боис, у, бу йилги Олий кенгаш давомида мудофаа қурилишлари масалаларига жиддий эътибор қаратилиши ҳақида таъкидлади.  Ва Белоруссия ва Россия Иттифоқ давлат бюджетини тасдиқдан ўтказишгани ҳақида ҳам маълумот берди. Иттифоқ давлатининг бу йилги бюджети 6 миллиар рублдан ошиши маълум бўлди.
Лукашенко, шунингдек, дунёнинг етакчи давлатлари ва қўшни-мамлакатлар Белоруссия ва Россиянинг ташқи сиёсатдаги фаоллиги ҳамда ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигини диққат билан кузатиб боришаётгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0