Москвадаги хостелларга рейдлар уюштирилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМосква вилоятидаги мигрантлар яшайдиган хостел.
Москва вилоятидаги мигрантлар яшайдиган хостел. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016-йил 1-июлга қадар пойтахтдаги барча меҳмонхоналар, шу жумладан, хостеллар ҳам классификациядан ўтиши ва сертификат олиши шарт, акс ҳолда улар ёпилади. Ҳозирча шаҳардаги 14та, яъни 5% хостеллар сифат сертификатига эга.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Москва ҳокимлиги 10-мартдан бошлаб шаҳар аҳолиси норозилигига сабаб бўлаётган хостелларга 50 рейдларни амалга оширади, деб хабар қилинди жума куни Москва мэри расмий порталида.

2016-йил 1-июлга қадар, пойтахтдаги барча меҳмонхоналар, шу жумладан, хостеллар ҳам классификациядан ўтиши ва сертификат олиши шарт. Ҳозирда шаҳардаги атиги 5% хостеллар ана шундай сифат сертификатига эга. Сифат талабига жавоб бермайдиган хостеллар, ёпилиши маълум қилинмоқда.

"10-мартдан бошлаб Москвадаги шаҳар аҳолиси норозилигига сабаб бўлаётган хостеллар устидан текширув ишлари бошланади. Полиция, ФМС(ФМХ) ҳамда Россия истеъмолчилар назорат қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида шаҳарнинг турли чеккаларида жойлашган 50та объектларга рейдлар амалга оширилади", — дейилган хабарда.
Ушбу текширувлардан асосий мақсад, санитар нормалари талабига жавоб бермайдиган хостелларни аниқлаш экани, таъкидланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0