Оскар тақдимот маросимидан онлайн-репортаж

Oбуна бўлиш
Америка Киноакадемиясининг 88 чи “Оскар” тақдимот маросими Лос-Анжелесда айни шу дамларда бўлиб ўтмоқда. Тошкент ва Лос-Анжелесда орасида 13 соат фарқ борлигини ҳисобга олсак, ҳозир у ерда соат 17:30. Маросим бошланмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik.  Оскар тақтимот маросимидан онлайн-реапортаж, РИА Новости хабарига асосан. Маросим маҳаллий (Лос Анжелес) вақат билан 28 феврал соат 17:36 да бошланди, Тошкентда эса ҳозир 29 феврал соат 8:36.

17:37. 2016 йилнинг “Энг яхши фильми” мукофотига саккизта фильм: режиссер Адам Маккейнинг “Тушиш ўйини”, Стивен Спилбергнинг “Шпионлар кўприги”, Жон Кроулининг “Бруклин”, Жон Миллернинг “Телба Макс”,   Ридли Скоттнинг “Марслик”, Алехандро Гонсалеснинг “Тирик қолган”,  Леонард Абрамсоннинг “Хона” ва Том Маккартининг “Диққат марказида” тақдим этилган.

17:39. Кўпчилик қизиқиб кутаётган мукофот бу, энг “яхши эркак роли” учун бериладиган мукофотдир, чунки ушбу мукофот номзодлари орасида Леонарди Ди Каприо бор. Ди Каприо шу кунга қадар кўплаб фильмларда ажойиб роллар ўйнаган ва беш марта “Оскар” мукофотига тақдим этилган, лекин бирор марта ҳам мукофотга сазовор бўлмаган.

17:40. “Энг яхши актриса” номзодлигига  актриса Кейт Бланшет, Бри Ларсон, Женифер Лоуренс, Шарлотта Ремплинг ва Сирша Ронанлар тақдим этилган.

ОСКАР 2016 мукофоти - Sputnik Ўзбекистон
Фақат оқ танли актерлардан ташкил топган “Оскар” номзодлари рўйхати қайта кўриб чиқилади

17:46. Ушбу йилги “Оскар” мукофоти номзодлари номлари эълон қилингач, у Ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамага сабаб бўлди. #OscarsSoWhite хэштеги остида Twitter фойдаланувчилари охирги икки йил давомида Оскар мукофотига фақат оқ танли актерлар тақдим этилганлигини. Бошқа ирқ ёки этнос вакиллари ҳатто номзод ҳам этилмаганлигини эътироф этишди. Шу ўринда Уилл Смит ва бошқа бир неча таниқли актерлар ва режиссерлар Оскар мукофоти тақдимоти маросимига қатнашмасликларини эълон қилишган эди.

17:50. Қисқа метражли мультфильм номинациясига бу йил Россиялик мультипликатор Константин Бронзитнинг “Биз космоссиз яшай олмаймиз” мультфильми тақдим этилган.

17:58. “Энг яхши ўзига хос сценарий” учун Оскар Жорж Сингер ва Том Маккартига тегди. Улар биргаликда “Диққат марказида” фильми учун сценарий ёзишган.

17:54. “Тушиш ўйини” фильмига “энг яхши мослаштирилган сценарий” учун Оскар мукофоти берилди.

18:07. Иккинчи даражали ролда ўйнаган энг яхши актриса мукофотини “Даниялик қиз” фильмида ўйнаган Алисия Викандер олди.

18:25. “Энг яхши костюмлар дизайни” учун Оскарни дизайнер Женни Биван “Телба Макс” фильмига яратган косюмлари учун қўлга киритди.

18:28. "Энг яхши грим ва соч турмаклари" учун «Телба Макс» учинчи Оскарга сазовор бўлди.

19:13. 2015 йилнинг "Энг яхши анимацион фильми" деб — "Бошқотирма" мультфильми танланди.

20:07. Саҳнада АҚШ вице-президенти Джо Байден ва Леди Гага пайдо бўлишди. Джо Байденнинг саҳнада пайдо бўлишига сабаб, шундай йўл билан у охирги вақтларда АҚШ коллежларида тез-тез содир бўлаётган зўравонлик ва қотиллик ҳолатларига жамият эътиборини қаратиш, экан.

20:24. Энио Мориконне Квентин Тарантинонинг “Жирканч саккизлик” фильми учун яратган мусиқаси учун “Энг яхши композитор” мукофотини олди.

Оскар мукофоти рамзи бўлган ҳайкалча - Sputnik Ўзбекистон
Кино танқидчиси: Бу йил “Тирик қолган” барча Оскар мукофотларни олади

20:28. Фильмларда янграган энг яхши қўшиқ учун мкофотни "007: СПЕКТР" гуруҳи ўзининг "Writing’s On The Wall" қўшиғи учун олди. Ушбу қўшиқ “Машинадан” фильмидан ишлатилган.

20:33. Асосий номинациялар бошланмоқда.

20:39. Энг яхши режиссер – Алехандро Гонсалес Иньярриту ўзининг "Тирик қолган" фильми учун олди. Ушбу Оскар режиссер Гонсалеснинг тўртинчи Оскари бўлди.

20:48. 2015 йилнинг “Энг яхши актриса”си номига Бри Ларсон ўзининг “Хона” фильми учун сазовор бўлди.

20:56.  Ушбу йилнинг энг энтиқиб кутилган мукофоти: Леонарди Ди Каприо — йилнинг  “Энг яхши актери” номига созовор бўлди. Ушбу “Оскар”ни актер “Тирик қолган” фильми учун олди.  

21:02. Ва ниҳоят “Йилнинг энг яхши” фильми номига – “Диққат марказида” фильми лойиқ деб топилди. Номинациялар сони бўйича ғолиб эса – “Телба Макс”

Биз билан бирга намойишни кузатганингиз учун раҳмат.

Янгиликлар лентаси
0