Иқтисод

Олой бозорда қайта қуриш бошланди

© Водители Ташкента / FacebookeТошкентнинг Олой бозорида қайта қуриш бошланди
Тошкентнинг Олой бозорида қайта қуриш бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Бозорни қайта қуриш савдо нуқталарининг ихчам ва қулай жойлаштириш мақсадида амалга оширилмоқда. Қайта қуриш ишлари ушбу йилнинг Август ойида якунланади.

ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Тошкентнинг Олой бозорида қафта қуриш бошланди, деб хабар бермоқда Uz24.uz нашри.

Гувоҳларнинг айтишига қараганда, душанба куни эрталабдан, Олой бозори ҳудудидаги эски биноларни бузиш бошланди. Дастлабки навбатда, бозорнинг озиқ-овқатлар сотиладиган биноси қайта қурилади.

Олой бозорида қайта қуриш бўлиши ҳақида олдин хабар берилган эди. Режага кўра, бозорни қайта қуриш савдо нуқталарининг ихчам ва қулай жойлаштириш учун амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари ушбу йилнинг Август ойида якунланиши режалаштирилган.

Қайта қуриш Миробод бозорида ҳам амалга оширилиши кутилмоқда. Ушбу бозорнинг асосий биноси янгиланиши кутилмоқда. Икки бозорда қайта қуришни амалга ошириш учун 15 млрд сўм маблағ ажратилган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала