Ўзбекистондан қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

© Sputnik / А. Варфоломеев / Медиабанкка ўтишКушан даврига оид тангалар
Кушан даврига оид тангалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертиза тангалар II - ХIХ асрларга таалуқли эканлигини анқлади. Бугунги кунда уларнинг умумий қиймати 25 минг доллар эканлигини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik.Ўзбекистон божхона ходимлари Ўзбекистондан Россияга 26 қадимий кумуш ва мис тангаларни олиб чиқиб кетишини олдини олди, РИА Новости Ўзбекистон ДБҚ хабарига асосан. 

“Термез аэропортида, Ўзбекистондан 26 қадимий тангаларни ноқонуний олиб чиқиб кетиш олди олинди. Ушбу иш юзасидан Термез – Москва йўналишида парвоз қилаётган,  Ўзбекистон фуқароси Эргаш Бегимов ҳибсга олинди”, — дейилган хабарда.

Давлат Божхона ходимлари маълумотига қараганда, тангалар оддий канцелярия степлери ичига ва қўл юкида бўлган йўловчининг кийимлари ичига яширилган бўлган. 

“Текширув натижасида маълум бўлишига қараганда, тангаларнинг ҳақиқий эгаси, Ўзбекистонда вақтинчалик яшаш ҳуқуқига эга бўлган (вид на жительство) Россия фуқароси Игорь Попов бўлган. Бегимов эса – оддий курьер бўлган.

Эксперлар фикрига кўра тангалар Юнон-Бақтрия давлати даврига, Қорахонийлар ва Темурийлар даврига оид бўлган. Умимий ҳисобда улар II дан ХIХ асрларга оид. Тангаларнинг уммий қиймати 70 млн сўмни (25 минг доллар) ташкил қилади.

Ушбу иш юзасидан, Ўзбекистон Жиноят кодекси бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0