Тожикистон фуқароларига озиқ-овқат ва сувни ғамлаб қўйиш тавсия этилмоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишДушанбедаги "Яшил бозор"
Душанбедаги Яшил бозор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон ҳукумати қиш-қишдай бўлмагани, баҳор эса муддатдан олдин бошлангани туфайли, жорий йилда ҳосил мўл бўлмаслигидан ҳавотир олмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. 29-феврал куни Душанбе шаҳрида мамлакат ҳукумати кенгаши ўтказилди. Унда сўзга чиққан президент Эмомали Раҳмон об-ҳаво шарт-шароитлари жорий йилда мамлакат фойдасига бўлмагани ҳақида таъкидлади, деб хабар қилади Спутник Тожикистон.

"Қорсиз қиш, муддатдан олдин бошланган баҳор — жорий йилда қурғоқчилик, сув танқислиги муаммоларини келтириб чиқариши мумкин, қолаверса, бу ҳосил мўл бўлмаслигидан далолат”, — деб таъкидлади миллат Етакчиси.

Шу муносабат билан, ҳукумат ҳозирдан ерларни суғориш ишларига киришишни маслаҳат бермоқда. Бунда боғлар, узумзорлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасига оид ерларга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, келажак учун сув ғамлашни бошлаш тавсия этилди.

Маҳаллий ҳукумат органларига давлат тадбирлари ва турли байрамлар учун пул тежашда тежамкор бўлиш тайинланган бўлса, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаш маслаҳат берилди.

Янгиликлар лентаси
0