Жамият

ОЕКБ интернетни назорат қилувчи ягона тизим таклиф қилмоқда

© Foto : PixabyХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё Кибер Хавфсизлик қўмитаси (ОЕКБ) Евроосиё ҳудудида Apple, Google, Facebook, Twitter, Samsung ва бошқа интернет компаниялари хизматлари ортидан назорат қилувчи ягона мониторинг тизимини ташкил қилиш кераклигини таъкидламоқда.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Евроосиё кибер хавфсизлик қўмитаси (ОЕКБ) МДҲ ҳудудидаги мамалкатлар раҳбарлари диққатига фуқароларнинг хусусий маълумотларини ҳимоя қилиш учун интернет-траффик ортидан назоратни кучайтириш кераклигини таъкидламоқда, қўмита сайтида берилган хабарга асосан.  

Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Давлат хизматчиларига Google, Yahoo ва WhatsApp дастурларидан фойдаланиш таъқиқланади

Олдинроқ, Apple компаниясининг барча маҳсулотлари ичида бўлган маълумотлар ФБРга маълум эканлиги ҳақида Эдвард Сноуден ҳам жамоатчиликка маълум қилган эди. Ушбу маълумотни назарда тутган ҳолда, ОЕКБ МДҲ ҳудудида Apple, Google, Facebook, Twitter, Samsung каби интернет гигантларининг турли хизматлари ортидан назорат қилувчи ягона мониторинг тизимини ташкил қилишга даъват қилмоқда.

“Евроосиё мамлакатлари, чет эл компаниялари, қидирув тизимлари, электрон почта хизмати ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар ҳақидаги шахсий маълумотларни фақат миллий серверларда сақлаш ҳақида қонун қабул қилиши керак. Россияда бундай қонун аллақачон кучга кирган”, — дейилган хабарда. 

Ташкилот фикрига кўра, Евроосиё фуқаролари ҳақидаги ҳар қандай маълумот, ва ҳатто ижтимоий тармоқлардаги фотосуратлар ҳам ушбу қонун таъсири остига тушиши керак. Қонунга амал қилмаган компаниялар учун, муносиб жазо чоралари қўлланилиши керак. Масалан уларнинг хизматлари ва серверларини блокировка қилиш ё бошқа чоралар.

Дунёда
Россияда интернет устидан назорат ўрнатилади

Ушбу чоранинг яна бир вазифаси – Евроосиё IT инфраструктурасининг ишончлилигини ошириш. Евроосиё мамлакатлари ушбу соҳада фаолият юритаётган миллий ва чет эл команиялари учун алоҳида қоидалар қабул қилиши керак. Миллий IT-компаниялар хизматлари асосида, фавқулодда ҳолатларда ёки чет мамлакатлари таъсиридан ҳимояланиш учун керак бўладиган резерв механизмлар ишлаб чиқиш керак.

Низом сармояси таркибида чет эл капитали бўлган IT-провайдерлар ва телекоммуникация компанияларига алоҳида эътибор берилиши керак.

“Евроосиё тафикни монитор қилувчи тизимини ташкил қилиш керак. Ушбу тизим алоқа нуқталарининг бир-бири билан боғлиқлиги кўрсатади ва каналлар сонини ҳисоблаш имконини яратади. Кейин эса, соҳа расмий муассасалари томонидан ҳисобга олинмаган “ноқонуний” алоқа каналларини аниқлаш имконини бўлади”, дейилган мурожаатномада.

Қўмитанинг ушбу мурожаатномаси Россия, Қозоғстон, Озарбайджон, Белоруссия, Арманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Молдова ва Тожикистон раҳбарларига қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала