Қотил-энага “Аллоҳ буйруғи билан” жиноятга қўл урганини айтди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишҲибсга олинган қотил-энага Гулчеҳра Бобоқулова
Ҳибсга олинган қотил-энага Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва шаҳри Пресня туман суди ўзбекистонлик қотил-энага Гулчеҳра Бобоқуловани 29 апрелгача ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Бобоқулова суд қарорига эътироз билдирмади.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Москвада энагалик фаолияти билан шуғулланган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова ваҳшийларча қотиллик содир этганликда айбланмоқда. Аёл бу ишни бир неча кишининг гиж-гижлаши натижасида амалга оширган деган тахминлар мавжуд. Ҳозирда жиноятчининг шериклари қидирувга берилган, деди чоршанба куни Москва шаҳар Пресня туман суди терговчиси. Суд қарори билан Гулчеҳра Бобоқулова 29 апрелга қадар ҳибсга олинди, хабар қилади РИА Новости.

Россия полицияси ходими. - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги шов-шувли жиноят: ёлланма энага ваҳшийларча қотилликда айбланмоқда

Суд мажлисида терговчи баъзи бир шахслар(улар ҳозир қидирувда),  Бобоқуловани ушбу жиноятни содир этишга гиж-гижлаган деган гапни айтди. Журналистларнинг “Қандай сабаб сизни ушбу жиноятни содир этишга ундади?” деган саволига, аёл “Аллоҳ буюрди” дея жавоб берди.
Ҳибсга олингандан сўнг аёлга суд-психиатрик экспертиза тайинланди.

"Ушбу жиноятни содир этишга гиж-гижлаган шахслар ҳозирда озодликда, улар қидирувга берилган”, —деди тергов қўмитаси вакили, қидирувдаги шахслар кимлигини аниқлаштирмай.

Бобоқулова учта фарзанд онаси эканлиги маълум.
Тергов қўмитаси 4-март куни Бобоқуловага ваҳшийларча қотиллик айбловини эълон қилишни режалаштирган.
Қотиллик 29-феврал куни Москва шимоли-ғарбида содир этилди. Энага 4 яшар қизчанинг ота-онаси уйдан чиқиб кетишини кутиб турган ва шундан сўнг қизчанинг калласини кесиб олиб, квартирага ўт қўйган. Телбанамо аҳволда кўчага чиқиб кетган Бобоқулова то полиция ходимлари томонидан қўлга олингунга қадар метро ёнида йўловчиларни қўрқитганлиги таъкидланмоқда.

РИА Новостида эълон қилинган сўнгги маълумотларга қараганда, ваҳшийларча қотилликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова, Россияда вақтилигида Тожикистон фуқароси билан яшаган. Эркак Гулчеҳра Бобоқуловани экстремистик оқимга қўшилишга ундаган ва унинг онгига "диний ишлов" берган, деган тахминлар ҳам йўқ эмас.
Гувоҳларнинг айтишича, Бобоқулова охирги марта, яъни январ ойида паспортини алмаштириш учун Ўзбекистонга борганида, ўзини жуда агрессив тутган ва ҳамқишлоқларига янги эри томонидан туҳфа қилинган ҳижобни намойиш этган.

Янгиликлар лентаси
0