National Interest АҚШ Россияга қарши қандай қурол билан жанг қилишини айтди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишСу-35 қирувчиси.
Су-35 қирувчиси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европада уруш бошланган тақдирда, АҚШ Россия мудофаасини манёврлар чекланган, киришга рухсат берилмаган ҳудудлар орқали ёриб кириш йўлларини излаяпти, деб ёзади The National Interest.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Америкалик ҳарбийлар Россиянинг манёвр қилиш ва ёриб киришга йўл қўймайдиган(A2/AD)  тизимини йўқ қилишга қодир янги қуролни зудлик билан яратиш лозимлиги ҳақида бонг уришмоқдадеб ёзади The National Interest нашри, РИА Новости хабари асосида.

Америка байроғи. Вашингтон. - Sputnik Ўзбекистон
Сенатор Сандерс: АҚШ ҳали ҳам СССР билан “совуқ уруш” олиб бормоқда

Россиянинг A2/AD ҳудудларидаги мудофаа ёриб кирилган тақдирда, америка Қуролли кучлари НАТО альянсининг шарқий қисми мудофаасини мустаҳкамлаш имконига эга бўладилар, деб таъкидланади нашрда.
Америкалик генераллар, Европада уруш бошланадиган тақдирда, ўз мудофаасини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқдалар.

"Альянс мудофаасини зудлик билан кучайтириш имконига эга бўлиш, осон иш эмас.  <…> Ёдингизда бўлсин, Россия кириш таъқиқланган ва манёвр қилиш чекланган ҳудудларда мудофаасини кучайтирди (қирғоққа яқин зоналар сувости кемалари билан таъминланиши,  қанотли ва баллистик ракеталар, Ҳаво хужумига қарши мудофаа тизими ўрнатилиши назарда тутилмоқда, таҳр.). Биз ҳам ўз куч ва маблағимизни шу каби мудофаа тизимларига сарфламоғимиз лозим. Бу бизга таъқиқланган ҳудудларга бостириб кириш имконини беради ва бизни янада кучлироқ қилади", — деб иқтибос келтиради нашр генерал Филип Бридлав нутқидан.
Нашрда таъкидланишича, Бридлав томонидан тилга олинган куч ва маблағлар иккита кўринмас-қирувчир — F-22 "Рэптор" ва F-35га сарфланиши кўзда тутилган. Мақола муаллифи фикрича, бу икки самолёт Россиянинг ПРО — С-300 ва С-400 тизимларидан ўзиб кетишига шубҳа йўқ. F-35 ни доимий тарзда Англияда жойлаштириш жараёни 2021 йилда бошланиши айтиб ўтилмоқда.

Адмирал Ричардсон: Америка Россия ва Хитойга етакчиликни бериб қўймайди

Филип Бридлав, шунингдек, Москва ва Вашингтон ўртасидаги сув остикемалари борасидаги рақобатга ҳам эътибор қаратди: "Руслар сувости кемалари қанчалик наф беришини яхши тушунадилар, шу боис бу соҳага кўп маблағ сарфлайдилар, бу билан улар бизнинг имкониятимизга чақириқ ташламоқда".

Янгиликлар лентаси
0