FT: Саудия Арабистони Осиё давлатлари учун нефт нархини оширмоқчи

Oбуна бўлиш
Saudi Aramco компанияси Осиё учун нефт нархини маҳсулот турига қараб, 25дан 35 центгача кўтармоқчи. Компания ҳисоб-китобига кўра, мана шундан сўнг Осиёсида нефтга бўлган талаб “янада кучайиши” кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Жаҳондаги энг йирик нефт экспортчилари ҳисобланмиш Саудия Арабистони давлати, апрел ойидан бошлаб, Осиёлик харидорлар учун нефт маҳсулотлари нархини кўтаришни режалаштирмоқда, деб ёзади The Financial Times нашри. РИА Новости хабарига кўра.

Кутилишича, Saudi Aramco, Осиё учун Arab Light маркасидаги нефт баҳосини 0,25 долларга оширади. Шундай қилиб, Оман-Дубай регионлари учун нефт баҳоси 1 доллардан 0,75 долларга пасайиши кутилмоқда. Шу билан бир қаторда, Saudi Aramco икки нафар осиёлик харидорлар учун икки сортдаги нефт нархини 0,25 доллардан 0,35 долларга оширишни режалаштирган.

Нашрда таъкидланишича, шу тариқа, Saudi Aramco Осиё регионларида нефтга бўлган талаб “яхшиланишига” умид қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0