Одилхон Рустамов «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раиси этиб тайинланди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишОзиқ-овқат саноати корхонаси.
Озиқ-овқат саноати корхонаси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 2-мартдаги қарорига асосан Рустамов Одилхон Боқиевич «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раиси этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Одилхон Рустамов «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раиси этиб тайинланиши муносабати билан, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди, «Газета.uz» хабари асосида.

О.Рустамов давлат солиқ хизмати тизимида 1993 йилдан бери турли лавозимларда, 2001-2005 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор, Учтепа туманлари давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2005-2009 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хоразм ва Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармалари бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига эса 2009 йилнинг март ойида тайинланган эди.

Рустамов Одилхон Боқиевичнинг давлат солиқ хизмати органларидаги самарали фаолияти давлатимиз томонидан юқори баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 августдаги фармонига мувофиқ давлатимизнинг юксак мукофоти «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0