Дунёда

Туркманбоши ёлғон об-ҳаво маълумоти бераётган синоптикни ишдан бўшатди

© Фотохост-агентство / Фотобанкка ўтишТуркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов - Sputnik Ўзбекистон
Гидрометеорология миллий қўмитаси учун замонавий бино қурилди, муассаса учун барча шарт-шароитлар яратилди, аммо бунга қарамай, нотўғри об-ҳаво маълумотлари сони ортиб бормоқда, деб таъкидлади Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik, Амангелди Нурмурадов. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Гидрометеорология миллий қўмитаси раиси Ботир Халлиевни ёлғон маълумотлар бераётгани учун ишдан бўшатди, деб хабар қилади РИА Новости.

Туркман қизлари. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Туркманистондаги хотин-қизлар 8-мартда 11 доллардан пул мукофоти олади

Давлат раҳбари ҳукумат кенгаши мажлисида нутқ сўзлар экан, туркман синоптиклари ишидаги асосий камчилик — бу об-ҳаво маълумотлари тўғри берилмаётгани эканлигини таъкидлади.

"Биз, Гидрометеорология қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, ушбу муассаса учун замонавий маъмурий бино қурдик. Қўмитага молиявий кўмак кўрсатдик, барча керакли жиҳозларни ортиғи билан харид қилдик. Халлиев ўшанда бизга, мана энди об-ҳаво маълумотлари аниқ бериб борилади, деб сўз берган эди. Аммо, у ваъдаси устидан чиқмади. Кейинги вақтларда ёлғон маълумотлар сони ортиб кетди", — деди Бердимуҳаммедов.

Давлат раҳбарининг сўзларига қараганда, ушбу ҳолат қишлоқ хўжалиги ишларига салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, транспорт тизими фаолиятида, қолаверса, оммавий-маданий тадбирларни уюштиришда ҳам маълум қийинчиликлар туғдирмоқда: эртага қуёш чарақлаб туради, деган умидда, уйидан енгил кийиниб чиқаётган одамлар, шаррос ёмғир остида қолмоқда.
Шу сабаб, президент 2010 йилдан бери Гидрометеорология хизматига раислик қилиб келаётган Халлиевни лавозимидан озод этди. Унинг ўрнига Бегенч Миминов тайинланди.
Шунингдек, ҳукумат кенгашида Туркманистон давлат статистика қўмитаси раҳбари ҳам лавозимидан озод этилди. У статистик маълумотларни бўрттириб кўрсатаётгани учун ишдан ҳайдалди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала