Истамбул полицияси аёллар намойишини резина ўқлар билан қувди

© REUTERS / Osman OrsalИстамбулда аёллар намойиши қувилиши
Истамбулда аёллар намойиши қувилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истамбул марказий майдонига юзлаб бинафша ранг рўмоллар ўраган аёллар намойишга чиқишди. Намойишнинг мақсади – Турк жамиятида аёллар аҳволига жамоатчилик диққатни қаратиш эди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Халқаро Аёллар куни байрами арафасида, Истамбулнинг марказий майдонига йиғилган аёллар намойишини қувиш учун полиция резина ўқлардан фойдаланди, РИА Новости Рейтер хабарига асосан.

Якшанба куни юзлаб аёллар Истамбулнинг марказий майдонига, аёллар ҳуқуқлари учун кураш рамзи бўлган бинафша ранг рўмоллар ва шиорлар билан чиқди. Намойишчилар мақсади — турк жамиятида аёллар аҳволига жамоатчилик диққатини қаратиш эди.

Ахборот агентлиги хабарига кўра, Анқарада ҳам бир неча ўнлаб аёллар намойишга чиққан, полиция ва намойишчилар орасида тўқнашувлар юз берган.

 

Янгиликлар лентаси
0