Жамият

Тошкентда ДАН ходимлари аёл ҳайдовчиларга гул совға қилмоқда

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишДАН ходимлари аёл ҳайдовчиларга гул совға қилмоқда
ДАН ходимлари аёл ҳайдовчиларга гул совға қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкентда милиция ходимлари аёл ҳайдовчиларни тўхтатиб, ҳужжат текшириш ўрнига, байрам билан табриклаб гуллар совға қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Пойтахт милиция ходимлари, Халқаро хотин-қизлар байрами мунособати билан, автомашиналарни тўхтатиб ҳужжат текшириш ўрнига аёл ҳайдовчиларга гуллар совға қилмоқда. Бу ҳақда facebookдаги Водители Ташкента гуруҳи аъзолари ёзмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу тадбир Тошкентнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда. Одамлар эрта тонгдан ДАН ходимлари кўп миқдорда гуллар сотиб олаётгани гувоҳи бўлишган.

 

“ДАН ходимлари ҳамма жойда туришибди. Мен документ ахтаришга киришсам, улар ёқимли сўзлар билан табриклаб гул беришди. Шундай экан бугун йўл қоидаларини бузсак ҳам бўлади”, — деб ёзган гуруҳ аъзоларидан бири.    

“ВТ” гуруҳи аъзолари ушбу тадбирни фаол муҳокама қилшди. Кўпчиллик “одамнинг хурсанд қилиш учун кўп нарса керак эмас” дейишди. Тошкент милиция ходимлари бугун юзлаб тошкентлик аёлларнинг кайфиятини кўтаришди, улар бу кунни узоқ вақт эслаб қоладилар.

 

Янгиликлар лентаси
0