Қозоғистонда биринчи Макдональдс очилди

© PAUL J. RICHARDS / AFPМакдональдс
Макдональдс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Макдональдс очилган 120 - мамлакат бўлди. Тез овқатланиш ресторани очилиши маросимига 200 га яқиш ёшлар келди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Қозоғистон пойтахти Остонада Макдональдс тармоғига қарашли биринчи фаст-фуд ресторани очилди.

Республикада очилган биринчи Макдональдс, пойтахт аҳолисининг катта қизиқишини уйғотди. Фаст-фуд, яъни тез овқатланиш ресторани очилиши маросимига 200га яқин одам келди. Улар асосан ёшлар ва болалар. 

Ресторан 860 кв.м. майдонни эгаллаган бўлиб, 206 ўтириш жойига эга, унинг очилишига киритилган сармоя – 3,5 млн долларни ташкил қилди.

Википедия маълумотига кўра, АҚШда1940 йилларда пайдо бўлган ушбу ресторан, ҳозирги кунда дунёнинг энг оммавий тез фаст-фуд тармоғига айланган. Компания акциялар қиймати 64 млрд долларни ташкил қилиб тармоқнинг 32 минг ресторани дунёнинг 120 мамлкатида фаолият кўрсатмоқда.

Макдональдс тармоғи франшиза тизимида ишлайди, яъни ушбу тармоққа кирмоқчи бўлган тадбиркор, жиддий талабларга жавоб берадиган ресторан биносига эга бўлишдан ташқари, McDonalds брендини ишлатиш учун компанияга 1 млн доллар тўлаши керак.  Ундан ташқари ишлаётган ресторан Макдональдснинг бир неча юзлаб (!) қоидаларига амал қилиши ва Макдональдс заводидан гамбургер ва чизбургенлар учун котлеталар ва бошқа хом ашёни сотиб олиши шарт. 

Аналитикларнинг фикрига кўра, Макдональдс 20 асрнинг энг муваффақиятли бизнесларидан бирига айланган. Шу билан бир вақтда, охирги йилларда бир неча ОАВларда ушбу тармоқда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари инсон соғлиғига катта зарар еткизаётгани хақидаги хабарлар ҳам тез-тез чоп этиб келинмоқда. Хусусан, Россия ҳудудида 2014-2015 йиллар давомида тармоқ ресторанларида бир неча бор санитария ва гигиена қоидалари бузилганлиги аниқланиб, улар вақтинча ёпиб қўйилган эди.

Қозоғистонда McDonald's очган бизнесмен бу “Қайрат” футбол клуби эгаси Кайрат Боранбаев эканлиги маълум. Шанба куни ресторан расмий очилгунига қадар, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ушбу ресторанга ташриф буюриб, унинг иши билан танишди.

Москва Пушкин майдонидаги Макдоналдс қаҳвахонаси - Sputnik Ўзбекистон
McDonald’s 320 минг жарима тўлади

Ҳозирча, Қозоғистондаги фаст-фуд ресторани учун керакли маҳсулотлар ва хом ашё Макдональдснинг Россиядаги заводидан олиб келинади. Ресторанда, маҳаллий маҳсулотлардан фақат Coca-Cola ичимлиги сотилмоқда. Йил охиригача Қозоғистонда тармоқнинг иккинчи ресторани очилиши ҳам кутилмоқда. Тадбиркор умумий ҳисобда яна 15та ресторан очишни режалаштиришган.

Янгиликлар лентаси
0