Дунёда

Европарламент депутатлари Путинга қарши санкциялар киритишни таклиф қилишди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишСтрасбургдаги Европарламент биноси
Страсбургдаги Европарламент биноси - Sputnik Ўзбекистон
Парламентарийлар “Савченко рўйхатини “ эълон қилишди, унга Россия президенти Владимир Путин ва яна 28 киши киритилган. Сиёсатчилар уларга Европа Иттифоқига киришни таъқиқлашни, мол-мулкини мусодара қилишни ва ҳисоб рақамларидаги маблағларни музлатиб қўйишни таклиф қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Европарламент депутатлари Европа ТИВ Федерика Могеринидан Украиналик наводкачи Надежда Савченко иши мунособати билан, Россия президенти Владимир Путин ва яна 28 кишига нисбатан шахсий санкциялар киритишни сўрашди.

Европарламентнинг 57 аъзоси томонидан имзоланган хатда, уларнинг фикрича “Савченкони Украина ҳудудидан ўғирлаб Россияга олиб келган, ноқонуний қамоқда ушлаб турган ва сохта айбловлар қўйган” кишиларнинг исми шарифлари киритилган. Европарламент депутатлари фикрига кўра, “Россия ҳаракатларини дунё ҳамжамияти олдиди қонуний қилиб кўрсатаётган” кишиларга нисбатан ҳам санкциялар киритиш керак.

 

Путиндан ташқари ушбу рўйхатга Россия ФХХ директори Александр Бортников, Давлат Думаси халқаро ишлари бўйича раҳбари Алексей Пушков, Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин, Луганск раҳбари Игорь Плотницкий ва бир неча судьялар бор.

Ушбу мурожаатнома Польшалик депутат Яцек Сариуш-Вольский томонидан Twitter да эълон қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала