Қирғизистондаги “апрел воқеалари”да ҳалок бўлганлар иши свет йўқлиги сабаб қолдирилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСуд залидаги судья болғачаси.
Суд залидаги судья болғачаси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бирлашган оппозициячилар томонидан 2010 йилнинг 7 апрелида Бишкек шаҳрида ўтказилган митинг давомида 77 киши ҳалок бўлди. Ушбу иш юзасидан суд иши залда свет йўқлиги сабабли, кейинга қолдирилди.

ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. 2010 йил 7 апрелда Бишкекдаги бош майдонларнинг бирида ўтказилган митинг қатнашчиларини тарқатиш давомида 77 киши ҳалок бўлди. Ушбу иш юзасидан суд техник сабабларга кўра, кейинги қолдирилди, РИА Новости Қирғизистон республикаси Ҳарбий суди девонхонасидан олинган маълумотлар асосида.

 

Бишкек шаҳридаги марказий майдонларнинг бирида 2010 йил 7 апрелда уюшган оппозициячилар томонидан ўтказилган митинг давомида 77 кишининг ҳалок бўлиши юзасидан суд иши узоқ танаффусдан сўнг, аппеляция туфайли қайта тикланди. 2 мартда бўлиб ўтиши лозим бўлган томонлар музокараси, Қирғизистон республикаси прокурори илтимоси билан 9 мартга қолдирилган эди.

"9 мартда бўлиб ўтиши режалаштирилган суд жараёни техник сабабларга кўра 22 мартга қолдирилди”, — хабар қилишди Ҳарбий судда. РИА Новости эга маълумотларга кўра, бу сафар суд иши суд залида электр токи йўқлиги сабабли кейинга қолдирилди. Жабрланувчи томон Давлат айбловчиси чиқиши учун электр энергияси талаб этилмаслигинини айтиб, суд иши давом эттирилишини талаб қилган бир пайтда, прокурорлар “бундай шароитда судда қатнашиш этиш мумкин эмас” дея таъкидлашган.

2010 йилнинг 7 апрел санасида оломон (митинг иштирокчилари) Қирғизистон ҳукумати биносига ҳужум уюштирганда бинони қўриқлаётган посбонлар оммага қарата ўт очган. Шундан сўнг Бишкек кўчаларида оммавий тартибсизликлар ва тўқнашувлар бошланган: оқибатда пойтахтда 86 киши ҳалок бўлган, яна бир неча юзлаб киши тан жароҳати олган.

2005 йилги “Лола” инқилобидан сўнг ҳукумат тепасига келган президент Қурмонбек Боқиев оиласи ва яқинлари билан мамлакатдан чиқиб кетиб, кейинчалик Белоруссияда сиёсий бошпана топди.

Уч йилдан зиёд вақт давом этган суд жараёнидан сўнг 2014 йилнинг июл ойида биринчи инстанция суди мамлакат собиқ раҳбарларига нисбатан қарор чиқарди.

Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Боқиев, Жониш Боқиев(республика қўриқлаш хизмати бошлиғи) ҳамда Бош вазир Дониёр Усеновларга сиртдан умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Боқиевнинг ўғли шартли равишда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қирғизистон республикаси президент аппарати раҳбари Конибек Жўраев, собиқ Бош прокурор Нурлан Турсунқулов ва давлат маслаҳатчиси Элмирза Сотиболдиев, шунингдек, президент котибияти раҳбари Оксана Малеванаяларнинг мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинди ва уларнинг ҳар бирига 10 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Уч киши суд залининг ўзида ҳибсга олинган бўлса, Оксана М. га нисбатан қидирув эълон қилинди.

Суд митинг бўлиб ўтган кунда ҳукумат биносини қўриқлаган “Альфа” махсус бўлинма жангчиларини тўлиқ оқлади. Аммо суд қароридан норози бўлган  судланувчилар адвокатлари ҳамда жабрланувчилар вакиллари юқори инстанцияларга шикоят аризасини йўллаган эдилар.

 

Янгиликлар лентаси
0