Жамият

Чет элда меҳнат қилаётган шахслар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинадиган бўлди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишМосква шаҳрида мигрантлар қор тозалашмоқда.
Москва шаҳрида мигрантлар қор тозалашмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Чел элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс (мигрант) Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш имконига эга бўлдилар. Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, улар қонунга мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш имконига эга бўлдилар.Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, чет элда ишловчи шахслар Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар, дейилади lex.uz сайтида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорида.

Жамият
Юртимизда Пенсионерлар уюшмаси ташкил этилди

Шахслар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш шарти билан Қонунга мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар. Бунда пенсия миқдори Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари миқдори ва иш стажининг давомийлигига боғлиқ бўлади, деб таъкидланади Вазирлар Маҳкамаси Қарорида.

Қарорда келтирилишича, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзоси (деҳқон хўжалиги бошлиғидан ташқари) Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлайдилар. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар иш стажига улар фаолият юритган ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар киритилади.

Деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосига пенсия тайинлашда иш стажига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаган даврлар қўшилмайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала