Дунёда

АҚШ суди 11 сентябр терактлари учун Эрондан 10 млрд $ талаб қилмоқда

© Sputnik / Игорь Михалев / Фотобанкка ўтишНью Йоркда эгизак бинолар ўрнида қурилиш
Нью Йоркда эгизак бинолар ўрнида қурилиш - Sputnik Ўзбекистон
Нью Йорк суди, Эрон ўзининг террорчиларга дахлсизлигини исботлай олмагани учун, АҚШ фуқаролари ва суғурта компанияларига 10,5 млрд $ товон пули тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Америкалик судья, 2001 йилнинг 11 сентябрида бўлиб ўтган терактда зарар кўрган АҚШ фуқаролари ва суғурта компанияларига 10,5 млрд $ товон пули тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди, РИА Новости Блумберг хабари асосида. 

Нью Йоркнинг федерал судяси Жорж Дэниелс (George Daniels), чоршанба куни 11 сентябрда Умумжаҳон Савдо маркази ва Пентагонда бўлиб ўтган терактларида зарар кўрган фуқаролар қариндошларига  Эрон 7,5 миллиард ва АҚШ суғурта компанияларига 3 миллиард доллар товон пули тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди.

Судья Дэниелснинг фикрига кўра, Эрон 11 сентябрь терактлари ташкилотчиларига ёрдам бермаганлигини тасдиқлай олмаган. Шунинг учун Эрон ҳукумати еткизилган зарар учун қисман айбдор.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ расмий маълумотига кўра, “Ал-Қоида” террорчи ташкилот худкуш жангарилари 2001 йил 11 сентябрида тўрт йўловчи самолётини эгаллаб олиб, уларни Нью Йоркдаги Умужаҳон савдо маркази эгизак бинолари ва Пентагон томон йўналтирган. Уюштирилган терактлар натижасида 2974 киши қурбон бўлган. Ушбу терактдан кейин АҚШ “Ал-Қоида”га қарши кураш учун Афғонистон ҳудудига ўз қўшинларини киритган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader