Жамият

Давлат Статистика қўмитаси пора олиш ҳолатлари ҳақида хабар қилишни сўрамоқда

Порахўрлик масаласига доир савол-жавоблар муассаса сайтида 10 мартдан 10 апрелга қадар ўтказилади. Сўровнома натижаларидан порахўрликка қарши кураш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилади.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Статистика қўмитаси мамлакатда порахўрлик хусусиятларини аниқлаш мақсадида коррупция ишлари мониторингини ишга туширди. Савол-жавоб Ўзбекистон фуқаролари ўртасида аноним тарзда 10 апрел санасига қадар муассаса расмий сайтида ўтказилади.

Статистика қўмитаси анкета савол-жавоблари натижаси ёрдамида Ўзбекистонда порахўрлик даражасини пасайтириш усулларини ишлаб чиқмоқчи.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Марказий Осиё бўйича порахўрлик даражаси кўрсаткичи энг паст давлат – бу Ўзбекистон.

Коррупция кўрсаткичи унча юқори бўлмаса-да, ҳукуматимиз бу иллатни тубдан йўқотиш тизимини янада такомиллаштиришда давом этмоқда.

Швейцария давлати томонидан тузилган Basel Anti-Money Laundering Index рейтингида Ўзбекистон Марказий Осиё бўйича порахўрлик даражаси кўрсаткичи энг паст бўлган давлат сифатида кўрсатилган.
Рейтинг дунёнинг 150 мамлакатида ўтказилган савол-жавоб натижасида эълон қилинган.
Порахўрлик учун Ўзбекистон қонунчилигида қатъий жазо чоралари белгилангани — ушбу иллат юртимизда томир олиб кетмаслигига сабаб бўлмоқда, деб таъкидлаш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала