Иқтисод

Россияда GM Uzbekistan савдоси 25 % га ошди

© UzAutoGentra автомобили тақдимоти
Gentra автомобили тақдимоти - Sputnik Ўзбекистон
Россия бозорида Ўзбек автомобиллари орасида Gentra энг оммавийси бўлиб у савдоси чаққон автомобиллар рўйхатидан 25 ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. GM Uzbekistan корхонаси 2016 йил февралида Россия бозорида 1,6 минг дона автомобил сотиб, ўтган ойга қараганда савдо ҳажмини 25% га оширди, Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси хабарига кўра.

GM Uzbekistan автомобиллари - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда автомобил олди-сотдиси осонлаштирилди

Январда Россияда GM Uzbekistan 1,3 минг дона автомобиль савдо қилган эди. 

Россия бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар орасида Gentra энг кўп сотилган модел бўлди. Охирги икки ой давомида Россияликлар 2,1 минг дона Gentra сотиб олишди. 

Россия ҳудудида ушбу йилнинг феврал ойида жами 111 мингта автомобил харид қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала