Наврўз - баҳор байрами!

Oбуна бўлиш
Энг қадимий байрамлардан бири бўлган Наврўз минг йиллар давомида, баҳорий тенгкунлик куни - 21 мартда нишонланади.

 

Ўзбекистон дунённиг энг бахтли мамлакатларидан бири бўлса керак, чунки бу ерда Янги йилни икки марта кутиб олишади. Европа одатига кўра 1 январда ва қадимий миллий урф-одатларга кўра 21 мартда. Наврўз байрами қадимдан табиатнинг қишдан кейинги уйғонишининг рамзи бўлган.

Наврўз форс тилидан “Янги кун” деб таржима қилинади. Тарихий манбааларга кўра, ушбу байрам ҳақида 7 асрлардан маълум. Ўшанда Аҳамонийлар даврида Наврўз ҳаёт янгиланиши рамзи сифатида нишонланган. Бу ҳақда Умар Ҳаёмнинг “Наврўзнома” китобида ҳикоя қилинган.

Наврўз, Европа Янги йил байрамидан фарқли равишда, кундуз куни нишонланади. Ушбу байрамни оила билан биргаликда нишонлаш одат бўлган. Байрам куни одатда одамлар кўм кўк далаларда ёки тепаликларда тўпланиб халқ сайллари уюштиришган. Одатга кўра, “байрам қанчалик хурсандчилик билан ўтказилса, табиат шунчалик сахий бўлади”,  деб ишонишган.  

 

Янгиликлар лентаси
0