Сиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарёни тақсимлаб олди

© Sputnik / Александр Гращенков / Фотобанкка ўтишСирдарёдаги сув омбори
Сирдарёдаги сув омбори - Sputnik Ўзбекистон
Вегетация(ўсимликлар ўсиши) даврида Жанубий Қозоғистон вилоятидаги фермерлар етарли миқдорда сув билан таъминланадиган бўлди, деб хабар қилди Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Бақитжан Сағинтаев икки тарафлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия мажлиси якунидан сўнг.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Сирдарё орқали қозоғистонлик фермерларни етарли миқдорда сув билан таъминлашга тайёрлигини билдирди, деб таъкидлади журналистларга Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Бақитжан Сағитаев, деб хабар қилади Новости Казахстана нашри.

Дунёда
Олма-Отада Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида жума куни Остона шаҳрида ўтказилган икки тарафлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия мажлисида Сирдарё сувини тақсимлаш масаласи муҳокама қилинди.

"Ҳар йили вегетация даврида Жанубий Қозоғистонда, айниқса, Мақтаорол туманида, етарли миқдорда сув билан таъминланиш муаммоси кўтарилади. Шу кечаю кундузда Ўзбекистон томон Қозоғистон етарли миқдорда сув билан таъминланишини тасдиқлади. Биз шунга келишиб олдик. Бу бизга умид бағишлади, шу боис, Жанубий Қозоғистондаги фермерлар вегетация даврида ўзларига керакли миқдорда сув билан таъминланади, дея оламиз”, — деб хабар қилди Сағинтаев мажлис якунидан сўнг журналистларга.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала