Financial Times: Эрдўғон шахсий адоват туфайли Россияга қарши борди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғон
Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
FT нашрида ёзилишича, Сурия президентини қўллаб-қувватлашга рози бўлгани учун Владимир Путиндан қаттиқ ранжиган Тойиб Эрдўғон “Су-24 можароси”ни атай уюштирган бўлиши мумкин. Туркия президенти Башар Асадни биргаликда ўтказилган оилавий тадбирдан сўнг ёмон кўриб қолгани таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон шахсий адоват туфайли Россия билан муносабатларни зиддийлаштирди, деб ёзади Анқарадаги Билкент университети халқаро муносабатлар кафедраси раҳбари, британиялик тарихчи Норман Стоун. РИА Новости, Financial Times нашри хабари асосида.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон рафиқаси Эмине Эрдўғон билан - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғоннинг рафиқаси ҳарамларга “ҳаёт мактаби” дея таъриф берди
Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатлар хавас қилса арзигулик вақтларда содир бўлган бир воқеа Анқарадаги юқори табақа вакиллари орасида ҳалигача эсга олинади, деб ёзади Стоун.

Кунларнинг бирида эр-хотин Эрдўғонлар Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма Асадни дам олиш кунини биргаликда ўтказиш учун меҳмонга таклиф қилишади.

"Айтишларича, ана шу меҳмондорчиликдан сўнг Асма Асад турмуш ўртоғига электрон почта орқали мактуб йўллаб, ундан бошқа ҳеч қачон Эрдўғонлар билан учрашишни сўрамасликни ўтиниб сўрайди", — таъкидлайди тарихчи.

Гап-сўзларга қараганда, Асад хоним ўшанда Эрдўғонларга дид ва билим етишмаслигидан нолиган. “Эмине, шопинг деса ўзини томдан ташлайди — дўконларни кезишга ўч, аммо шундай бўлса-да, дид деган тушунча йўқ унда эри эса умри давомида атиги битта китоб ўқиган қароқчи”, деб ёзади у мактубда.

Воқеа нима билан якунлангани шу кунгача номаълум, аммо Асма Асаднинг мактуби Туркия махсус хизмат ходимлари эътиборини тортгани рост. Анқарадаги миш-мишларга қараганда, Эрдўғон айнан ўша вақтдан бошлаб Асадлар жуфтлигини ёмон кўриб қолган. Унинг нафрати кундан-кун кучайиб, охири, Сурия президентини тахтдан ағдариш каби ёвуз ниятга айланди, қўшимча қилади Норман Стоун.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Башар Асад Эрдўғоннинг зуғумидан омон қолди, албатта, Россия аралашуви бунда муҳим роль ўйнади, давом этади эксперт. Ана шундан сўнг турклар мамлакат ҳаво чегарасини 17 сонияга бузган, деган таъкид билан Россиянинг “Су-24” бомбардимончисини уриб туширишди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Россияни қаттиқ танқид остига олди

"Россия Президенти Владимир Путин гина сақлайдиган инсон эканлиги маълум бўлди. У кўп китоб ўқиган ва бир неча тилда бемалол гаплаша оладиган, фаҳм-фаросатли инсон", — деб ёзади Стоун. Москва қайтарган жавоб Туркия экспортига қақшатгич зарба бўлиб тегди, натижада россиялик сайёҳларнинг энг севимли жойи бўлган Антальяда шу бугун 400дан зиёд отеллар сотувга қўйилган.

Норман Стоун, шунингдек, Россия-Туркия муносабатлари тарихига ҳам мурожаат қилган: ҳа, подшолик даврида давлат арбоблари Константинополга даъвогарлик қилганликлари рост, аммо улар ҳарёқлама ўйлаб иш қилганлар ва муаммоли мустамлака мамлакатга эгалик қилиш ўрнига, анча заифлашиб қолган Туркияни масофадан туриб, яъни автоном Арманистон ёки ҳатто Қурдистон орқали бошқаришни маъқул кўрганлар. 1833 йилда рус қўшинлари Истанбулни забт этгани йўлга чиққан Миср-Сурия армиясини тўхтатиб қолган, 1920-йилда эса, яъни Усмонийлар салтанати батамом барҳам топгач, Туркияга ёрдамга келиб, унинг ерларини Британия империяси томонидан бошқарилиб турган мисрликлар ва арманлар босқинидан асраб қолган.  Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатлар, фақатгина Иккинчи жаҳон урушидан кейин зиддийлашган, аммо шунда ҳам ҳамкорлик сақланиб қолган – ҳар ҳолда, ҳеч ким бир-бирининг самолётини уриб туширмаган.

"Агар Москва қўллаб-қувватламаганида, Анқара мавжуд бўлармиди-йўқми, ўйлаб кўриш керак бўладиган масала”, — дейди тарихчи.

Стоуннинг фикрича, Россия-Туркия ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорликни пучга чиқарган Анқара ҳатти-ҳаракати ортида биринчи ўринда Эрдўғоннинг шахсий адовати турибди. “Су-24 можароси “Ҳаво чегарасининг бузилиши”, туфайли келиб чиқди, дейилди. Аммо менимча бу унчалик ҳақиқатга яқин эмас. Бу ерда кўп омиллар жам бўлган: Асадга бўлган адоват, Россиянинг Сурияни қўллаб-қувватлаши, гина… Ана шуларни барчаси Эрдўғонни жунбушга келтиргани аниқ”, — дейди тарихчи.

Янгиликлар лентаси
0