CNN: Шимолий Корея сувости кемасини йўқотиб қўйди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСувости кемаси
Сувости кемаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пхеньян сувости кемасидан маҳрум бўлди, дея хабар қилди CNN телеканали. АҚШ ҳарбийларининг сўзларига қараганда, кема бортдаги носозлик туфайли чўкиб кетган бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Пхеньян шу ҳафтада битта сувости кемасидан маҳрум бўлди, деб хабар қилади CNN, ушбу воқеадан хабардор америкаликлардан олинган маълумот асосида.

Шимолий Корея телевидениеси диктори водород бомбаси синовдан ўтказилгани ҳақида хабар қилмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея ва АҚШ уруш ёқасида

Маълум бўлишича, АҚШ Шимолий Корея шарқий қисмида жойлаштирилган сувостикемасини узоқ вақт давомида кузатиб борган. Шу кунларда кема бирдан ҳаракатдан тўхтаган, шунда америкалик ҳарбийлар Пхеньян ўзига тегишли субмаринани қидиришга тушганининг гувоҳи бўлганлар.

Америкаликлар фикрича, субмарина манёвларни амалга ошириш давомида шикастланган ва шу туфайли денгиз тубига ғарқ бўлган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореядаги вазият 6 январ куни, яъни ядро бомбаси синовдан ўтказилган кундан бошлаб кескин зиддийлашди. БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхеньяннинг бу ҳаракатига аёвсиз санкциялар билан жавоб қайтарди. Шимолий Корея БМТ резолюциясини тан олмади ва ядро дастури устида олиб борилаётган ишни – “ўз-ўзини қонунан ҳимоя қилиш” деб айтди. Токи Вашингтон Шимолий Кореяга нисбатан душманлик сиёсатини юрғизишни тўхтатмас экан, Пхеньян ядро дастурини ривожлантиришда давом этишини маълум қилди.

АҚШ Шимолий Корея “ўз қилмишига яраша жазо олишини” маълум қилди

Бундан ташқари, Вашингтон Жанубий Корея билан ҳамкорликда яриморолда ҳарбий машғулотлар ўтказишни тўхтатмаса, Пхеньян Америкага ядро бомбасини ташлашини айтди.
Шимолий Корея Америка ҳатти-ҳаракатини ўзига нисбатан таҳдид деб баҳо бермоқда ва шу боис, ядро бомбасини ва баллистик ракеталарни синовдан ўтказишда давом этишини маълум қилмоқда. 10 март куни КХДР кичик радиусдаги баллистик ракеталарни синовдан ўтказди. Ракеталар Япон денгизи томон йўналтирилди.

Янгиликлар лентаси
0