Хонанда Шаҳнозабону ҳаётдан кўз юмди

Oбуна бўлиш
Эстрада санъати оғир жудоликка учради. Бугун эстрада хонандаси Юлдашева Шаҳнозабону Адилжановна вафот этди.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Эстрада санъати оғир жудоликка учради. Бугун эстрада хонандаси Юлдашева Шаҳнозабону Адилжановна вафот этди, деб хабар қилади "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси матбуот хизмати.

Исми сир бўлиб қолишини хоҳлаган манбадан олинган маълумотларга қараганда, хонанда вафотига яқинда ўтказилган жарроҳлик сабаб бўлган. Маълум бўлишича, хонанда миясида ўсимта бўлган. Жарроҳлик ўтказилгандан кейин, қўшиқчи соғлиғи аввалига ижобий томонга ўзгара бошлаган. Аммо об-ҳаводаги кескин ўзгаришлар туфайли, Шаҳнозабонунинг соғлиғи бирдан ёмонлашган.

Хонанданинг яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.

Янгиликлар лентаси
0