АвтоВАЗда янги бош директор тайнланди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишАвтомобиль Lada Largus Cross
Автомобиль Lada Largus Cross - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу нуфузли лавозимга, Renault компаниясининг Румыниядаги заводи директори Николя Мор тайинланди. Заводнинг янги раҳбари олдида рақобатбардор маҳсулот яратиш ва бозор улушини ошириш каби вазифалар турибди.

ТОШКЕНТ, 15 мар —Sputnik. АвтоВАЗни назорат қилувчи "Ростех" давлат корпорацияси ва Renault-Nissan альянси томонидан ташкил қилинган "Alliance Rostec Auto BV” гуруҳи, АвтоВАЗнинг янги директори этиб Renault компаниясининг Румыниядаги заводи директори Николя Мор (Nicolas Maure) тайинланини эълон қилди.

Янги директор 4 апрелдан, АвтоВАЗнинг олдинги директори Бу Андерсон ўз вазифаларини якунлаганидан кейин, ишга тушади.  

“Янги директори олдида турган вазифалар бу: авваломбор рақобатбардор маҳсулот яратиш ва корхонанинг бозор улушини оширишдир”, — деди "Ростех" корпорацияси бош директори Сергей Чемезов.

“Ростех” раҳбарининг сўзларига қараганда АвтоВАЗ, компания олдида турган чақириқларга қарамасдан, ўз стратегиясини давом эттиради.

Саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг сўзларига қараганда, янги директор олдида турган вазифалардан бири бу – автомобиль ишлаб чиқаришда, имкон қадар Россияда ишлаб чиқарилаган эҳтиёт қисмлардан фойдаланишдир.  

АвтоВАЗнинг собиқ директори Бу Андерсон 2014 йилдан “АвтоВАЗ”директори лавозимида ишлаб келган. Охирги вақтларда корхонанинг молиявий кўрсаткичлари пасайгани туфайли "Ростех" ва Renault-Nissan унинг ишидан норози эди. Шунингдек Бу Андерсон даврида АвтоВАЗ ишчиларининг сезиларли қисми ишдан бўшатилиб, заводнинг бир неча бўлимлари ёпилганидан норози эдилар.

 

Янгиликлар лентаси
0