Дунёда

Сурия операцияси. Якунлар

© Министерство обороны РФ / Фотобанкка ўтишРоссия ҲККга қарашли Ту-160 ракетаташувчи-бомбардимончиси
Россия ҲККга қарашли Ту-160 ракетаташувчи-бомбардимончиси - Sputnik Ўзбекистон
Олти ойлик ҳарбий ҳаракатлардан сўнг Россия ҲККнинг асосий қисми Сурияни тарк этди. Ушбу қарор расмий Дамашқ билан келишган ҳолда қабул қилинди. Қуйида ярим йил давом этган Россия ҳарбий кампания натижалари таҳлилини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik, Александр Хроленко. Россия қўшинлари асосий қисми Хмеймим авиабазасидан олиб чиқилиши фавқулодда ёки тасодифан юзага келгани йўқ. Сурия давлатининг “Ислом давлати” билан курашда юксак натижаларга эришганини, Россия ҲКК олдига қўйилган мақсадларга тўлиқ амалга ошганини, оппозициячилар билан музокаралар ўтказишга эришилганини, қолаверса, Женевада ўтказилаётган тинчлик музокараларини шу олти ойлик операция натижаси сифатида кўрсатиш мумкин, РИА Новости.

Суриянинг Хмеймим аэродромида Россия ҳарбий гуруҳи - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин қўшнларини Суриядан олиб чиқишга буйруқ берди

Яъни, қўшинларнинг чиқарилиши – режали амалга оширилди.

14 март куни Кремлда ўтказилган учрашувда Владимир Путин қуйидагича таъкидлади: "Бизнинг Тартусдаги денгиз базамиз, Хмеймим аэродромидаги авиация базамиз – аввалгидек тартибда фаолият олиб боради. Улар қуруқликда, денгизда ва ҳавода ишончли ҳимояланган бўлиши лозим”.

Бундан ташқари, Сурия ҳукуматидан олган барча мажбуриятларни тўлиқ адо этади: яъни, Башар Асад бошчилигидаги ҳукуматга қурол-аслаҳа, ҳарбий техникаларни етказиб бериб, суриялик ҳарбий мутахассисларни ўқитади. Россия томонидан ташкил қилинган тинчлик ўрнатиш бўйича координация маркази ҳам ўз фаолиятини давом эттиради.
Нималар амалга оширилди?
Расмий Дамашқ талабига кўра, Россия ўтган йилнинг кузида Сурияда турли куч ва воситалардан иборат, сон жиҳатдан кичик, аммо ўта самарали ҳарбий уюшмани ташкил қилди. Сурияга энг қудратли ҳисобланган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими – С-400 олиб кирилди. Россия Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда XXI асрда биринчи бўлиб, узоқ масофага мўлжалланган стратегик ракетаташувчи авиацияни самарали қўллади.
Беш ярим ой мобайнида тўққиз мингдан ошиқ парвозлар амалга оширилди. Россия ҲКК авиацияси 2000дан зиёд террорчиларни йўқ қилди.
Россия ҲКК ҳарбийлари иштирокида Сурия қўшинлари 400та аҳоли яшовчи пунктларни террорчилардан озод этишга муваффақ бўлди, барча йўналишларда ташаббусни ўз қўлларига олдилар, тинчлик ўрнатиш учун зарур шарт-шароитлар яратишга муваффақ бўлдилар.
Россия ҳарбий ютуғи ўлароқ, Сурия ҳукумати қўшинлари ва оппозиция кучлари ўртасида отишмалар тўхтатилди.
Бундан ташқари, Суриядаги ҳамкорлик ўлароқ, Эрон ва Россия ҳарбий-техник соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаб олди.
Россиянинг Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетиши, тинчлик жараёни бошланишини тезлаштиради. Тан олиш жоиз, 2015 йилнинг кузида Ғарб бизга “Иккинчи Афғонистонни юзага келтиришимиз мумкинлиги” ҳақида башорат қилган эди. Россия Яқин Шарқни босиб олишга интиляпти, деган айбловларни ҳам эшитган эдик. Россия ҲКК эришган ютуқлар, қўшинларнинг Сурия ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши — Россия ушбу минтақада қай даражада самарали ва беғараз сиёсат юритганини яққол исботламоқда.

Дунёда
Москва Сурияда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди

Агар АҚШнинг Афғонистондаги операцияларини ёки Ироқдаги ҳаракатларини эсга оладиган бўлсак(тўлиқ барбод қилинган Ливияни ҳисобга олмай туриб) Россиянинг Суриядаги тажрибаси анча оптимистик кўринишини тан олишдан бошқа илож қолмайди.
Айтганча, 13 йил мобайнида Афғонистонда уч мингдан зиёд халқаро контингент ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлишди, аммо ушбу қурбонлар толиблар фаоллиги, наркотрафик жадаллиги, фуқаролар уруши потенциалига заррача бўлсада таъсир кўрсатмади.
Умуман олганда, бу икки вазиятни қиёслашимиз унчалик тўғри ҳам эмас.
АҚШ ва НАТОдан фарқли ўлароқ, Россиянинг Суриядаги иштироки қонуний эди. Россия Суриядаги ҳарбий операцияларни мамлакатнинг қонуний президенти Башар Асад талабига асосан амалга оширди. Яъни, Москва мавжуд САР давлатини аллақандай ўйлаб топилган стандартлар қобиғига ҳайдаб киритишга ҳаракат қилмади, Россия ва АҚШ ўртасидаги тавофут мана шунда.

Россия бузмади, аксинча, ҳимоялади.

"Иккинчи Афғон" вужудга келмади. Шахсий таркибда ҳам йўқотишлар бўлмади, деб баралла айтиш мумкин эди, агар ўз кучини кераксиз жойда намойиш қилишни хоҳлаб қолган Туркиянинг хоинона ҳаракати бўлмаганида.
Бошқа борада Россия ҲКК Россия армиясининг нақадар тартиб-интизомли ва уюшқоқ эканлигини намойиш этди. Ўтган вақт мобайнида йирик ЧП ҳолатлари содир бўлмади. Душман томон ҳар бир ҳаракатимизни каттартириб кўрсатадиган лупа орқали синчиклаб ўрганиб борганини ҳисобга оладиган бўлсак, эришган натижаларимиздан фахрланишимиз мумкин.
Кампания якуни сифатида яна нима дейиш мумкин? Ўтган йилнинг ёз ойида деярли кўмилишга тайёр бўлган Сурия, аввалгидек суверен давлат мақомини сақлаб қолди. Сурия бугун БМТга аъзо-мамлакатлар сингари ҳақ-ҳуқуқларга эга.
Бугун, ҳатто Башар Асад душманлари, мамлакатни бошқара оладиган бошқа номзод йўқлигини тан олиб турибди. Россия эса бу гапни аллақачон айтиб бўлган эди.

Сурия президенти Башар Асад. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Башар Асад: “Қандай президентлигимни Сурия халқи ҳал қилади. Европаликлар эмас”

Хуллас, Россия ҲКК ўз олдига қўйган мақсадни тўлиғича бажардилар. Энди сурияликлар мамлакат ички сиёсатида муаммоларни бартараф этиш учун бошланган ишга нуқта қўйишлари керак. Вақт келди. Женевада бўлиб ўтадиган тинчлик музокаралари якуни қандай бўлар экан, кўрамиз.
Россия ҲКК Суриядан олиб чиқиб кетилиши Оқ уй учун кутилмаган янгилик бўлди. Бу қарор АҚШни саросимага солиб қўйди, деб айтиш мумкин. АҚШ ҳукумати раҳбарлари Владимир Путиннинг Сурия бўйича қабул қилган янги қарори ҳақида олдиндан огоҳлантириш олмаган эди.
Шу боис, Москванинг кутилмаган баёноти уларни бағоят таажжубга солди. Лекин нима учун Москва Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишини учинчи давлатлар билан келишган ҳолда амалга ошириши керак экан?
Сўнгсўз ўрнида.
Агар шунга зарурат туғилса, Россия исталган вақтда Сурияда ўз ҲККни олиб кириши ва ўстириши мумкин. Бунинг учун Федерация Кенгашининг янги қарори талаб этилмайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала