“Ўзбекнаво” собиқ раҳбари Баҳодир Абдураҳимов вафот этди

© Sputnik / Murad OrujovҚизил атиргуллар
Қизил атиргуллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1992-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари, 2001-2008 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори лавозимларида ишлаган.

ТОШКЕНТ, 16 март — Sputnik. Ўзбек миллий санъатининг жонкуяри,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Баҳодир Абдураҳимов 2016 йил 14 март куни 69 ёшида Наманган вилоятида вафот этди, дейилган эстрада бирлашмасининг матбуот хизмати хабарида. 

Баҳодир Абдураҳимов “Мустақиллик” ва “Наврўз” байрам тадбирларида  ташкилий ижодий гуруҳ раҳбари сифатида жонбозлик кўрсатган. Жонкуяр раҳбар, меҳрибон устоз, камтарин инсон Баҳодир Абдураҳимовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Абдураҳимов Баҳодир Абдураҳимович 1948 йил 23 сентябрда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. 1992-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари, 2001-2008 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори лавозимларида ишлаган. 

 

Янгиликлар лентаси
0