Тошкентда совуқ сув нархи 6 %га ошди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишСув
Сув - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда иссиқ сув нархи оширилганидан кейин, апрелдан бошлаб совуқ сув нархи ҳам ошади. “Сувсоз” хабарига кўра, тарифлар ўзгариши электр энергияси нархи ошишига боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Тошкентда янги нархлар 1 апрелдан бошлаб кучга киради.  Сув таъминоти нархи 5,7 % га ошади, дейилган “Сувсоз” давлат унитар корхонаси хабарида.

Нархлар ошиши биринчи навбатда электр энергияси ва бошқа ресурслар нархи ошиши билан боғлиқ. Бир кубометр совуқ сув нархи, хонадонда сув ҳисоблагич ўрнатилилганидан кейин – 390 сўмни ташкил қилади. Агар ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, ойига 4,8 минг сўм тўлашга тўғри келади. Канализация билан жиҳозланган ҳовлилар учун совуқ сув нархи 280 сўмни ташкил қилди,  канализация бўлмаган уйларда – 170 сўм.

Яқинда Тошкентда иссиқ сув нархи 8,5 % га ошганини хабар берган эдик. Охирги марта Тошкентда совуқ сув нархи 2015 йилнинг октябрида ошган эди.

Янгиликлар лентаси
0