Ўзбекистон "Бахт индекси" бўйича Италия ва Япониядан олдинда

Oбуна бўлиш
Рейтинг агентлиги томонидан навбатдаги “Бахт индекси” эълон қилинди. У ерда ер шарининг қайси мамлакатида аҳоли ўзини бахтли ҳис қилаётгани кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 16 март — Sputnik. Ушбу бахтли мамлакатлар рейтингда бизни биринчи навбатда Ўрта Осиё мамлакатлари қайси ўринда эканлиги қизиқтирган эди. Яқиндан танишиб чиққач, ушбу рейтингда Ўрта Осиё мамлакатлари орасида ғолиб Ўзбекистон эканлиги маълум бўлди. Ўзбекистон "Бахт индекси" бщйича юқори 49 – ўринни эгаллаган, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Бу нафақат юқори ўрин, балки обрўли ўрин ҳам. Чунки унинг ёнгинасида, 50 — ўринда — Италия ва 53 – ўринда Япония жойлашган. МДҲ давлатларидан Қозоғистон 54 ўринни, Россия – 56 ўринни, Туркманистон – 65 ўринни ва Тожикистон 100- ўринларни эгаллашди.

“Бахт индекси” рейтинги турли мамлакатларда аҳоли орасида олиб борилган сўровлар ва давлат ижтимой сиёсатининг самарадорлиги асосида ҳисобланади. Хусусан, мамалкатдаги коррупция даражаси, иқтисодий ҳолат, аҳолининг ижтимоий таъминоти, фуқаро эркинлиги, соғлиқни сақлаш соҳаси аҳволи, аҳоли бошига ЯИМ миқдори ва ўртача умр узоқлиги каби кўрсаткичлар асосаида аниқланади.

Ушбу рейтинг НАТО раҳбари ва ЕИ раҳбарияти томонидан ўрганилиши керак. У ерга интилаётган Украина рейтингда 123 ўринни эгаллади. Рўйхатнинг энг охирида эса Афғонистон, Сурия ва Того мамлакатлари.

Рейтинг: Ўзбекистон – террорчилик хавфи энг кам бўлган мамлакатлардан бири

Рўйхатнинг биринчи қаторини эгаллаган мамлакат яқинда ўзгарди. Энди дунёнинг энг бахтли мамалкати Дания бўлди. Шоколад, соатсозлик ва банклар мамалкат бўлган Швейцария иккинчи ўринга тушди. Учинчи ўринда эса – Исландия.  

“Агар ҳукумат фақат ўз бойлигини кўзласа, аҳолини унутиб қўйса, муаммолар бошланади, — дейди профессор Жеффри Сакс, — Дунёда ижтимоий тенгсизлик кучаймоқда, бойлар ва камбағаллар орасида тенгсизлик кучаймоқда, шунинг учун ҳам АҚШ 13 ўринда”.   

Ушбу рейтинг SDSN (Sustainable Development Solutions Network) изланишлар маркази ва Колумбия универститети томонидан таёрланиб бугун эълон қилинди. Унга 2013 – 2015 йиллар кўрсаткичлари киритилган.

Янгиликлар лентаси
0