“Донавиа” Ўзбекистонга парвозларни бекор қилди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтиш"Донавиа" самолётига йўловчилар минмоқда
Донавиа самолётига йўловчилар минмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 27 мартидан бошлаб “Донавиа” Ростов-на-Дону шаҳридан Ўзбекистонга парвозларини бекор қилади.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. "Донавиа" с 27 мартдан бошлаб Ереван ва Тошкентга парвозларини бекор қилади. Бунга сабаб компаниянинг қайта ташкил қилиниши бўлди. Бундан буён “Донавиа” “Россия” авиакомпаниясининг Ростов филиалига айланди.

“Россия” авиакомпаниясининг директорлар кенгаши раиси Вадим Зингманнинг айтишига қараганда, тўғридан-тўғри халқаро парвозлар, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламагани сабабли бекор қилинган.

АО "Донавиа" — Аэрофлотнинг 100% шўъба корхонаси бўлиб, у 2009 йилда Аэрофлот-Дон компанияси асосида ташкил қилинган. Компаниянинг бош офиси Ростов-на-Дону шаҳрида жойлашган, база аэропортлари Ростов-на-Дону, Краснодар ва Сочи аэропортларидир.

 

Янгиликлар лентаси
0