Дубай авиацияси раҳбарлари Boeing ҳалокати юзасидан изоҳ беришдан бош тортмоқда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишBoeing-737-800 самолёти ҳалокати
Boeing-737-800 самолёти ҳалокати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дубайдан Ростов-Донга учган Boeing 737-800 авиаҳалокати билан боғлиқ барча саволларни Flydubai компаниясига бериш керак, деди Дубай аэропорти вакили Гассан Ахмаз.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Фуқаро авиацияси бўйича Дубай бошқармаси ва Дубай халқаро аэропорти хизмати Flydubai авиакомпаниясига қарашли лайнер ҳалокати билан боғлиқ саволларга жавоб беришдан бош тортмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдан қайтаётган Boeing 737-800 лайнери шанба куни Москва вақти билан 3:42да Ростов-Дон аэропортида ҳалокатга учради. Самолёт ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли аэропортнинг учиш-қўниш чизиғидан чапроқда қулаб тушган.

Фавқулодда хизмат ходимлари лайнер парчаларини кўздан кечиришмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ростовда ҳалокатга учраган лайнер бортида битта ўзбекистонлик бўлган

"Ушбу рейс Flydubai авиакомпанияси томонидан бажарилган, шунинг учун авиаҳалокат билан боғлиқ барча саволларни компанияга йўллаш лозим. Ҳодиса билан боғлиқ қўшимча информацияга эга эмасмиз. Лайнер ҳалокати билан боғлиқ барча маълумотларни ОАВ орқали билиб оляпмиз", — деб жавоб қилди РИА Новостига Дубай аэропорти вакили Гассан Ахмаз.

Ўз навбатида, фуқаролар авиацияси бўйича Дубай бошқармаси вакили Болқиз Солиҳ Саид ҳам авиаҳалокат билан боғлиқ барча саволлар компанияга йўлланиши кераклигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0