Ҳодисалар

Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарада ўз БТРларини жойлаштирди

© Sputnik / Ярослав Рощупкин / Фотобанкка ўтишБТР
БТР - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарада, Ўзбекистон ҳарбий техникалари қаршисида ўз БТРларини жойлаштирди. “Аҳоли ўртасида, бу провокация олди олиниши учун амалга оширилаётгани ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда”, деб таъкидлади Қирғизистон чегара хизмати раҳбари Райимберди Дуйшембиев.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Чегарада, Ўзбекистон ҳарбий техникалари рўпарасида Қирғизистон ўзининг иккита бронетранспортёрини жойлаштирди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон давлат чегара хизмати бошлиғи Райимберди Дуйшембиев, Sputnik Қирғизистон хабарига кўра.

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ҳолат. - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Қирғизистон ТИВ Ўзбекистондан блокпостларни зудлик билан олиб ташлашни талаб қилмоқда

Куни кеча Қирғизистон чегара хизмати Жалолобод туманидаги Ола-Буқин туманида Ўзбекистон чегарачилари белгиланмаган қирғиз-ўзбек чегарасида иккита бронетранспортер олиб келиб қўйишгани ҳақида хабар қилган эди. Бундан ташқари, чегарада 40га яқин ҳарбийлар ҳам навбатчилик қилмоқда, “Маданият ўтказиш пункти тўлиқ ёпилган, дея хабар берган эди. Бунга жавобан Ўзбекистон Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси ушбу чора-тадбирлар “Наврўз” байрами олдидан хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида амалга оширилаётганини айтган эди.

Душембиевнинг сўзларига қараганда, айни вақтда фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. “Аҳолига, улар турли провокацияларга учмасликлари лозимлиги тушунтирилмоқда”, — деди у.

"Маҳаллий аҳоли чегаранинг ушбу қисмидан ҳеч бир муаммосиз ўтмоқда. Одамларнинг тўпланиши ҳолати юз бергани йўқ. Фақатгина иккита давлат чегарасиларини айтмаганда”, — қўшимча қилди Дуйшембиев.

Қирғизистон чегара хизмати бошлиғи сўзларига қараганда, чегарадаги вазият тинч. Иккита давлатдан 20тадан ҳарбий хизматчи чегарада навбатчилик қилиб туришибди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала