Истанбул марказида портлаш рўй берди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишТеракт
Теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истанбулнинг энг одам гавжум кўчаларидан бири - сайёҳларнинг севимли жойи бўлмиш Истиқлол кўчасида кучли портлаш юз берди. Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, беш киши нобуд бўлган, 20дан зиёд одам жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Портлаш шанба куни Миср Бош консуллиги биноси яқинида юз берди. Консуллик ходимларига зиён етмаган, деб хабар бермоқда Миср Вазирлар маҳкамасидан манба, РИА Новости хабари асосида.

“Истанбулдаги портлаш Миср консуллиги яқинида содир этилди. Ходимларимиздан ҳеч бирига зиён етмаган”, — деди у.

Бизгача етиб келган маълумотларга биноан, портлаш Истанбул шаҳридаги сайёҳларнинг энг севимли жойи саналмиш – Истиқлол кўчасида амалга оширилган. Полициячилар берган маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.

Портлаш камикадзе-террорчи томонидан амалга оширилгани таъкидланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0