Авиаҳалокат туфайли йўловчилар Flydubai лайнерларида Дубайга учишдан бош тортишмоқда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишBoeing-737-800 Ростов-Дон аэропортида қўниш вақтида ҳалокатга учради
Boeing-737-800 Ростов-Дон аэропортида қўниш вақтида ҳалокатга учради - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Краснодардан Дубайга училадиган рейсдан 50 киши воз кечган.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. 140 кишидан 50 киши Flydubai рейсида Дубайга учишдан воз кечди, деб хабар қилмоқда Россия Туризм саноати иттифоқи матбуот-котиби Ирина Тюрина.

Ростов-на-Донудаги халқаро аэропорт - Sputnik Ўзбекистон
Ростовда мудҳиш авиаҳалокат юз берди

Дубайдан қайтиб келаётган Fly Dubai авиакомпаниясига қарашли лайнер, Ростов аэропорти қўниш чизиғидан чапроқда, Москва вақти билан 3:40да қулаб тушган. Россия Транспорт вазирлиги расмий вакили берган хабарга кўра, самолёт такрор қўнишга уринган вақтда ҳалокатга учраган.
Авиакомпания берган маълумотларга кўра, самолёт бортида жами 55 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзолари бўлган.
Шулардан 44таси Россия, 8таси Украина, икки нафари Ҳиндистон ва биттаси Ўзбекистон фуқароси бўлганлиги маълум.

"Бугун Краснодардан Дубайга училадиган рейсдан, 50 киши воз кечди, бу жами йўловчиларнинг 40% деганидир”, — хабар қилмоқда Тюрина.

Ростовда ҳалокатга учраган Boeing лайнерида Дубайга қараб 140 киши учиши лозим эди. Йўловчиларнинг аксарияти БААга дам олиш мақсадида учмоқчи бўлган.

Янгиликлар лентаси
0