Москва Ростовдаги фожиа туфайли Ўзбекистонга чуқур ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМосква
Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ростов аэропортига ташриф буюраётган ҳалок бўлган чет эллик йўловчилар яқинларига зарур ёрдам кўрсатилади, деб хабар берилмоқда Россия ТИВ расмий сайтида.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Россия ТИВ Ростов-Дон аэропортидаги авиаҳалокатда нобуд бўлган Ўзбекистон фуқароси учун Ўзбекистон ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдирмоқда, деб хабар берилган Россия ТИВ сайтида.

Фавқулодда хизмат ходимлари лайнер парчаларини текширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ростовдаги авиаҳалокат жойидан лавҳалар

Дубайдан қайтиб келаётган Fly Dubai авиакомпаниясига қарашли лайнер, Ростов аэропорти қўниш чизиғидан чапроқда, Москва вақти билан 3:40да қулаб тушган. Россия Транспорт вазирлиги расмий вакили берган хабарга кўра, самолёт такрор қўнишга уринган вақтда ҳалокатга учраган.

Россия МЧС хизмати берган хабарга кўра, лайнер бортида бўлган 55 фуқаро, шу жумладан битта Ўзбекистон фуқароси ҳамда 7 нафар экипаж аъзоларининг ҳаммаси нобуд бўлишган.

"Ҳалок бўлганларнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз", — дейилади хабарда.

Россия ТИВ Ростов аэропортига ташриф буюраётган нобуд бўлган чет эллик йўловчилар яқинларига керакли ёрдам кўрсатилиши тўғрисида кўрсатма берди.

Янгиликлар лентаси
0