Ростовдаги авиаҳалокатда нобуд бўлган Ўзбекистон фуқароси кимлиги аниқ бўлди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишРостов аэропорти.
Ростов аэропорти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1969 йилда туғилган ўзбекистон фуқароси Лариса Аллен Ростовда юз берган авиаҳалокат натижасида нобуд бўлди. Москва ушбу фожиа туфайли Ўзбекистон ҳукумати ва ҳалок бўлган аёл оиласига ўз ҳамдардлигини билдирмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik.  Ростов-Дон аэропортида ҳалокатга учраган лайнер бортида 46 яшар Ўзбекистон фуқароси Лариса Аллен ҳам бўлганлиги маълум қилинди. Лайнер ҳалокатида нобуд бўлганлар рўйҳати авиакомпания сайтида эълон қилинган.

Москва - Sputnik Ўзбекистон
Москва Ростовдаги фожиа туфайли Ўзбекистонга чуқур ҳамдардлик билдирди

Flydubai авиакомпанияси маълумотига кўра, самолёт бортида 44та Россия, 8та Украина, икки нафар Ҳиндистон ва битта Ўзбекистон фуқароси бўлган. 55 йўловчи ва еттита экипаж аъзоларидан ҳеч бири тирик қолмаган.
Лайнер бортида 33 нафар аёл, 18 нафар эркак ва 4 нафар болакайлар бўлгани таъкидланмоқда.

Ҳалок бўлган россиялик йўловчиларнинг ҳар бирига  1 млн рубл миқдорида компенсация берилиши маълум қилинди. Компенсация чет эл фуқароларига берилиш-берилмаслиги ҳозирча номаълум.

Фожиа шанбага ўтар кечаси юз берган. Дубайдан йўлга чиққан лайнер Ростов-Дон аэропортига етиб келгач ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли, ҳалокатга учраган, деб тахмин қилинмоқда. Россия МЧС хизмати берган маълумотга кўра, самолёт бортида бўлганларнинг бирортаси тирик қолмаган.

Янгиликлар лентаси
0