Дунёда

Европа Иттифоқи БМТга аъзо-мамлакатларни Россияга қарши санкцияларга қўшилишга чақирди

© AP Photo / Jan BauerЕвропа Иттифоқи байроғи
Европа Иттифоқи байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Қрим яримороли Россияга қўшиб олинганининг иккинчи йилида Европа Иттифоқи БМТга аъзо-мамлакатларни Москвага қарши чекловларга қўшилишга даъват қилди. ЕИ Россия ҳатти-ҳаракатларини “халқаро хавфсизликка таҳдид” сифатида баҳоламоқда.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik.  Брюссел икки йил олдин рўй берган воқеа – Қрим яриморолининг Россияга қўшиб олиниши юзасидан танқидий баённома билан чиқди ҳамда БМТга аъзо барча мамлакатларни Москвага қарши чекловлар эълон қилишга чақирди. Ушбу чекловлар Европа Иттифоқи томонидан Россияга нисбатан киритилган санкцияларга ўхшаш бўлиши лозимлиги таъкидланди, РИА Новости хабарига кўра.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Назарбоев: Россия ва Украина ярашиб олиши зарур

"Европа Иттифоқи ўзининг тан олмаслик сиёсатида собит туради. Шу жумладан, чекловлар киритишда давом этади”, — деб таъкидланади ЕИ ташқи ишлар хизмати сайтида Федерики Могерини ва ташкилотга аъзо 28 давлат Ташқи ишлар вазилари номидан эълон қилинган ҳужжатда.

Ўз баёнотида Брюссель БМТга аъзо-мамлакатларни Россия томонидан  Қрим яриморолининг қўшиб олинишини тан олмасликка ва БМТ Бош ассамблеясининг №68/262 Резолюциясига мувофиқ Москвага қарши чеклов чоралари кўришга даъват қилмоқда.

Қрим яримороли ва Севастополда референдум Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг, 2014 йилнинг февралида ўтказилган эди. 2014 йил 16 март куни бўлиб ўтган референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% севастопол аҳолиси овоз берган эди. Украина ҳанузга қадар Қрим яримороли вақтинча оккупация қилинган ўзига қарашли ҳудуд, деб ҳисоблаб келади. Шунингдек, қрим яримороли хоҳиши Ғарб мамлакатлари томонидан ҳам тан олинмади, улар ўз норозилигини Россияга ва Қрим регионига санкциялар киритиш орқали намойиш қилдилар.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала