Ҳодисалар

Ўзбек-қирғиз чегарасида ҳарбий кучлар сони камайтирилди

Чегарачи ўз постида кузатув олиб бормоқда
Чегарачи ўз постида кузатув олиб бормоқда - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Чегарада вазият тинч, маҳаллий аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара қўшнлари вакиллари музокаралардан кейин чегарада ҳарбийлар сонини камайтиришга қарор қилишди, деб хабар бермоқда Қирғизистон Чегарани қўриқлаш хизмати.

Чегара чизиғи бўйлаб вазият тинч, аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўтказилган музокаралардан кейин томонлар ҳарбийлари сонини 20 кишидан 8 кишигача қисқартиришга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, ОАВ хабарига кўра, 18 март куни Ўзбекистон чегара қўшнлари ўзбек-қирғиз чегарасида икки БТР ва 40қа яқин аскарни жойлаштирганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Чегарани қўриқлаш хизмати чегарада ҳарбийлар сони кўпайтирилганини Навруз байрами олдидан хавфсизликни кучайтириш чоралари билан боғлиқ деган эди.  

Янгиликлар лентаси
0